Инспекциянинг Фарғона филиалида назорат тадбирлари билан биргаликда эҳтимолий хавфни олдини олиш, темир йўл соҳаси ходимларини билим ва малакаларини мустаҳкамлашга қаратилган профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Навбатдаги тадбир филиал бошлиғи М.Юсупов томонидан Қўқон вагон депосига қарашли вагонларга техник хизмат кўрсатиш бўлимида ўтказилди. Унда корхонада хизмат олиб бораётган 10 нафардан зиёд ишчи-хизматчилар иштирок  этишди.

Дастлаб соҳага доир норматив ва техник ҳужжатлар мазмун-моҳияти, улардаги талаблар, ўзгартишлар ва амалиётда қўллаш борасида тушунтириш берилди. Ҳужжат талаблари асосида ишни ташкил этиш орқали турли кўнгилсизликлар олди олиниши ва бу орқали ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши тушунтирилди. Шунингдек, турли нуқсон ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан муҳим тавсиялар берилди.

Иштирокчилар семинар давомида билим ва малакаларини мустаҳкамлаш баробарида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Филиал ходимлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда ҳамда вазирлик ва идораларнинг шахобча темир йўлларида профилактик тадбирларни давом эттиришмоқда.  

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати