РАСМИЙ МУНОСАБАТ

January 19, 2024, 8:34

“Жамоат назорати” телеграм каналида, Фарғона вилоятининг Марғилон ва Тошлоқ туманларида йўналишли таксиларда йўл кира нархлари асоссиз оширганлигини юзасидан тегишли чора кўриш учун Транспорт назорати инспексияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлимига мурожаат қилишган.

“Жамоат назорати” телеграм каналида, Фарғона вилоятининг Марғилон ва Тошлоқ туманларида йўналишли таксиларда йўл кира нархлари асоссиз оширганлигини юзасидан тегишли чора кўриш учун Транспорт назорати инспексияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлимига мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан Транспорт назорат инспексияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими бош инспекторлари томонидан, Ўзбекистон Республикасининг транспорт соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларини бажарилиши бўйича Марғилон шаҳри ва Тошлоқ туманидаги йўналишларда рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд тадбирлари давомида лицензия варақасиз аҳолига ноқонуний тартибда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган енгил автотранспорт воситалари, йўл  ҳақини  асосиз ошириб олган ҳайдовчилар  ҳамда лицензия талаб ва шартларини бузаётган ташувчиларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига эътибор қаратилди. Қўшма рейд тадбирлари жараёнида  лицензия талаб шартларини бузаётган автотранспорт воситаларига асосий этибор қаратилиб, 100 дан ортиқ автотранспорт воситалари тўхтатилиб тегишли ҳужжатлари кўрилганда, 30 та ҳолатда автотранспорт воситалари ноқонуний равишда фаолият олиб бораётганликлари аниқланди.   

Ушбу автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан Транспорт назорати инспексияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Рейд тадбирлари давом этмоқда.

 Транспорт назорати инспексияси