Вагонларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ва филиаллари ходимлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналарида ҳамда ўзининг шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширишди. Бунда асосий эътибор профилактик тадбирларга қаратилди.
Хусусан, Бухоро филиалида вагон хўжалиги бўйича амалга оширилган ишлар самарали бўди. Бухоро вагон депоси ва унинг техник кўрик масканларида вагон хўжалиги бўйича 78 та профилактик ишлар амалга оширилди. Ўтказилган 23 та семинар машғулотларида эса 520 нафардан зиёд ишчи ходимлар билим ва малакаларини мустаҳкамлаб олишди.
Жумладан, 2020 йил 29 январь куни Бухоро-Навоий темир йўл участкасида 9-сон тезюрар йўловчи поездида кузатув орқали вагонларни техник ҳолати ва йўловчиларга кўрсатиладиган хизмат сифати юзасидан профилактик тадбир ўтказилди. Унда 4 та вагонларнинг техник ҳолати ва 3 та хизмат кўрсатиш бўйича жами 7 та камчилик аниқланди.
Худди шундай профилактик ишлар 2020 йил 18 февраль куни Навоий-Бухоро темир йўл участкасида 10-сон тезюрар йўловчи поездида ўтказилди. Кузатув орқали вагонларни техник ҳолати ва йўловчиларга кўрсатиладиган хизмат сифати кўздан кечирилди. Вагонларнинг техник ҳолати ва хизмат кўрсатиш бўйича 7 та качилик қайд этилган.
Аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф қилиниши назоратга олинди. Ўтказилган профилактик ишларда мутасадди ишчи, маҳандис, техник раҳбар каби ходимларга йўл қўйилган камчиликлар келиб чиқиши сабаблари ва уларни бартараф қилиш йўллари батафсил тушунтириб ўтилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Бухоро ҳудудий филиали вагон хўжалиги бўйича олиб борилган профилактик ишлар самараси ўлароқ 2020 йилнинг ортда қолган 6 ойи мобайнида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Бухоро” минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида вагон хўжалиги бўйича фавқулотда вазиятлар (авария, тўқнашувлар) ва ишдаги нуқсон ҳолатлари содир бўлмади.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати