Темир йўл кесишмаларида ҳаракатланиш қоидаларини биласизми?

 

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг Қашқадарё филиали ҳудудида 4 та темир йўл масофа корхонаси мавжуд бўлиб булар - Қашқадарё, Қарши, Термез ва Дарбанд темир йўл масофа корхоналаридир.

 Қашқадарё  темир йўл масофа корхонасига қарашли 220,6 км темир йўл изи мавжуд бўлиб, 21 та темир йўл кесишмаси мавжуд. Қарши  темир йўл масофа корхонасида 33 та,  Термез темир йўл масофа корхонасида 41 та ва  Дарбанд темир йўл масофа корхонасида 40 та темир йўл кесишмаси мавжуд. Уларнинг маълум қисми кўриқланадиган темир йўл кесишмалари бўлиб,  УЗП қурилмалари билан жиҳозланган.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли Қарорида ҳайдовчилар томонидан темир йўл кесишмасига яқинлашганида қандай қоидаларга амал қилиши қўрсатиб ўтилган бўлиб, мазкур қоидаларнинг қоидаларнинг 119-бандига кўра кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светафор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак. Шунга қарамасдан айрим ҳайдовчилар қоидаларга амал қилмай ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйишмоқда. Йўлларда ҳаракатланганда қоидаларга амал қилиш ҳар бир йўл ҳаракати иштирокчисининг бурчидир. Қоидаларга амал қилмаслик эса масъулиятсизлик саналади.

 Жорий йилнинг 7 ой мобайнида филиал миқёсида 4 та  поездлар ва автомашиналар билан тўқнашиш ҳолати кузатилган бўлиб, бунга асосий сабаб автомобил ҳайдовчиларининг темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини қўпол равишда бузганлигидир.

 Шунинг учун ҳайдовчилардан кўриқланадиган ва қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларига риоя қилган ҳолда поездлар ва автотранспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолардик.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси 
Ахборот хизмати