Идоралараро комиссиянинг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

 

         Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида фаолият юритувчи Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

         Тадбир “Тошкент-Самарқанд-Шахрисабз” юқори тезликдаги темир йўл участкасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда олиб борилаётган ишларнинг бажарилиши ва муаммоларни ўрганиш дастурига асосан Тошкент шимолий вокзали мажлислар залида мониторинг билан бошланди.

         Унда мажлисга раислик қилган А.Абдурахманов сўзга чиқиб, йиғилиш саволномасида белгиланган масалалар бўйича муҳокама ўтказиб, масъул идора ва вазирликлар ҳисоботлари тингланди.

         Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди ҳаракатланадиган темир йўл участкаларида хавфсизликни таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишда борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари, идоралараро комиссия “Аниқ харакатлар режасида” белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.     

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов томонидан 2019 йил 17 июнь куни тасдиқланган “Тошкент-Самарқанд” темир йўли йўналиши бўйлаб ўтказилган сайёр йиғилиши баёни ижроси таъминланишига  масъуллар томонидан алоҳида аҳамият бериш лозимлиги таъкидланди.    

Идоралараро комиссиянинг олдинги йиғилишлари баёнларида белгиланган вазифалар ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди ва масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Сайёр йиғилиш вагонлар жамланмаси ёрдамида Тошкентдан Шахрисабз шаҳри томон ҳаракатланди. Йўл давомида аниқланган камчиликларини бартараф этиш, қайта такрорланмаслик  чораларини  кўриш юзасидан алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси

Ахборот хизмати