Бугун АОКАда брифинг бўлиб ўтди

Бугун АОКАда “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Ахборот хизмати бошлиғи Фирдавс Хайриддинов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда инспекция томонидан
жорий йил
1-чорак давомида амалга оширилган ишлар
ва уларнинг натижадорлиги ҳамда
йил якунига қадар
амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида ахборот берилди.  

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан 2022 йилнинг январ-март ойларида 51 та (2021 йилнинг шу даврида  53 та) текширувлар амалга оширилган.

Текширувлар жараёнида темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги юзасидан жами 4360 та (2021 йил 3577 та (+783)) камчилик аниқланган бўлиб, шулардан 2263 таси хавфсизликка таҳдид солувчи камчиликлардир.

Ҳисобот даврида жами 137 та (2021 йил 135 та) темир йўллари,  44 та (2021 йил 44 та) локомотив, 277 та (2021 йил 179 та) юк ва йўловчи вагонлари носозлиги ёки фойдаланиш муддати ўтганлиги аниқланиб, фойдаланишдан тўхтатилган.

Текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектларига тақиқловчи чораларни белгиловчи бажарилиши мажбурий бўлган 50 та кўрсатма берилган.

Инспекция томонидан тақдим этилган кўрсатмалардаги 4360 та камчиликдан 3901 таси тўлиқ бартараф этилиши таъминланган.

Бугунги кунда 459 та қоидабузилишларнинг бартараф этилиши инспекторлар томонидан назоратга олинган.

Бартараф этилмаган камчиликлар юзасидан инспекция томонидан ҳудудлардаги Иқтисодий судларига 1 та даъво аризаси киритилган бўлиб, инспекцияга фойдасига ижобий ҳал қилинган.

Темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган 1075 та комплекс профилактика чора-тадбирлари ўтказилди.

Профилактика тадбирларида жами 6756 нафар темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш  билан бевосита боғлиқ раҳбарлар, муҳандислар, ишчи ходимлар  иштирок этган ва улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Амалга оширилган тизимли назорат ва профилактик тадбирлари натижасида 2022 - йилнинг 3 ойида темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларининг умумий сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан камайган. Яъни, мазкур кўрсаткич 2021 - йилда 26 та ҳолатни ташкил этган бўлса, 2022 - йилда 15 та ҳолат қайд этилди.

Жорий йилнинг 3 ойида умумий фойдаланишдаги темир йўлларда поездлар ҳаракат хавфсизлиги бузилиши бўйича 8 та ҳолатга йўл қўйилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 - йилнинг шу даврида 13 та ҳолатни ташкил этган.

Саноат корхоналари шохобча йўлларида 2022 - йилнинг 3 ойи давомида 7 та темир йўл ташишлари хавфсизлиги бузилишларига йўл қўйилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2021 - йилнинг шу даврига нисбатан 6 тага камайган.

 “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, вазирлик ва идораларга қарашли темир йўлларда йўл қўйилган темир йўл ташишлари хавфсизлиги бузилишларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, темир йўлларда ташишлар хавфсизлиги бузилишларининг:

10 та ҳолатда – ҳаракатдаги таркиб ва техник воситаларнинг техник носозликлари;

5 та ҳолатда – “инсон омили”нинг салбий таъсири сабабли юзага келган.

 Йил якунига қадар амалга оширлиши лозим бўлган долзарб вазифалар.

Фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган юридик шахслар томонидан темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича 2022 йилнинг якунигача 162 та текширув, 1350 та темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда 6 та норматив ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш  режалаштирилган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати