2022 йилда инспекцияда ишлаб чиқилган норматив ҳужжатлар

Темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Инспекция томонидан якунланган йилда жами 9 та темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, амалда 11 та ҳужжат ишлаб чиқилди. Бу борада 2021 йилдаги натижа (10 та) ҳам яхшиланишига эришилди. Жумладан:

1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг “Ўзбекистон Республикаси саноат темир йўл транспорти тепловозларидан жорий фойдаланиш ва ишчи ҳолатда сақлаш бўйича Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги буруғи лойиҳаси;

2.Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг “Ўзбекистон Республикаси саноат темир йўл транспортининг темир йўл юк тортиш агрегатларидан жорий фойдаланиш ва ишчи ҳолатда сақлаш бўйича Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи;

3.Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида махсус ўзиюрар ҳаракат составига техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи лойиҳаси ва унга тегишли таҳлилий материаллар;

4.Транспорт вазирининг 2022 йил 9 июндаги “Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 7-сон буйруғи билан тасдиқланди ва Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 июлда 3376-сон билан рўйхатга олинди;

5.Инспекция бошлиғининг “Темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлиги таъминланиши юзасидан ўтказилган давлат назорати натижаларини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича эксперт гуруҳининг низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди;

6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-204-сонли қарорига мувофиқ Транспорт вазирлиги билан биргаликда “Ажратилган минтақа ва муҳофаза зоналари ва чегараларида темир йўл транспорти ерларининг ўлчамини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” Транспорт вазирининг буйруғи лойиҳаси;

7.Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг “Темир йўл транспорти ходимларининг рейс олди ва смена олди тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди ва Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 30 сентябрда 3390-сон билан рўйхатга олинди;

8.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Темир йўл транспорти ҳаракат хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси.

9.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” қарори лойиҳаси қонунчиликда мувофиқликни баҳолаш бўйича киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ қайта ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сетябрдаги 537-сонли қарори қабул қилинди.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарорга асосан инспекция бошлиғининг “Инспекция ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ҳақида”ги буйруғи билан “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низом лойиҳалари;

11.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг  “Назорат  қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори ижросини  таъминлаш  мақсадида  “Ўзбекистон Республикаси  Транспорт  вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида “хавфни таҳлил этиш” тизими орқали текширувларни ташаббус қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, 2022 йил давомида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда инспекцияга кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилган жами 79 та норматив-ҳуқуқий ва техник норматив ҳужжатлар лойиҳалари ўрганиб чиқилиб, инспекциянинг таклиф ва эътирозлари тақдим этилган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати