Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилиши ва 2023 йилда амалга оширилган ишлар, 2024 йилдаги режалар тўғрисида матбуот анжумани

МАВЗУ: Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилиши ва 2023 йилда амалга оширилган ишлар, 2024 йилдаги режалар тўғрисида матбуот анжумани.

СПИКЕРАЛАР: Жамшид Каримов - Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи

Фирдавс Хайриддинов - Транспорт назорати инспекцияси матбуот котиби

Санжар Саттаров - Автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Жумамурод Маҳмудов - Йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-94-сон фармонига асосан   Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси негизида Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилди ҳамда унга Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари ходимлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 668-сон қарори билан инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги белгиланди.

Инспекция автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти ва метрополитенда ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади.

 

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

2023 йилда транспорт назорати соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Тадбиркорлик субъектларида хавфни таҳлил қилиш орқали
692 маротаба назорат тадбирлари (текшириш) ўтказилди;

Текширув натижаси бўйича 966 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди;

4 477 маротаба Тадбиркорлик субъектларида Профилактик тадбирлари ўтказилди.

Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири бўлган - Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлашда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши назоратини амалга ошириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар доирасида йўл қурилиши объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларида қоидабузарликларни олдини олишга қаратилган 1 094 та профилактика тадбирлари ўтказилди.

Ўтган 2023 йилда  917 та йўл қурилиши объектларида назорат ишлари ўтказилиши натижасида 1 945 та қоидабузарликлар аниқланди. (Шу жумладан:  қурилиш – 135 та, реконструкция – 282 та, таъмирлаш – 1 132 та ва бошқа объектларда 396 та.)

Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича жами
943
 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. (Шу жумладан: буюртмачиларга – 30 та, пудратчиларга – 736 та, бошқа ташкилотларга – 177 та.)

Назорат ишлари натижасида аниқланган  8 миллиард 969 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган ишларни ҳисобдан чиқариш бўйича буюртмачи ташкилотларга 137 та талабномалар киритилди.

Қўпол равишдаги қоидабузарликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 86 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб суд органларига юборилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида барча дастурлар доирасида фойдаланиши топширилиши режалаштирилган объектлар сони 
163 тани (шундан: йўл объектлари 110 та ва кўприклар 53 та) ташкил этади, бироқ амалда объектларда ишлар тўлиқ якунланмаганлиги ҳамда камчиликлар мавжудлиги сабабли Транспорт назорати инспекцияси Йўл-қурилиши ишларини назорат қилиш ҳудудий бўлимлари иштирокида жами – 90 та объект фойдаланишга қабул қилинди, (Шу жумладан: автомобил йўллари жами 49 та - яъни қурилиш – 6 та, реконструкция қилиш - 20 та, мукаммал таъмирлаш – 23 та ҳамда сунъий иншоотлар жами 41 та, яъни қурилиш – 4 та, реконструкция қилиш - 26 та, мукаммал таъмирлаш – 11 та).

 АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИДА НАЗОРАТИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

2024 йил 1 январ ҳолатида Республикамизда автомобил транспорти сохасида фаолият кўрсатаётган жами 3 970 та корхоналар (МЧЖ)лар мавжуд бўлиб, уларда лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда, жумладан:

автобуслар 7 779 тани,

микроавтобуслар 3 579 тани,

енгил автомобиллар сони 195 346 тани (дамас 30 541),

юк автомобиллари эса 23 213 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 128 526 тани ташкил этади.

Республика бўйича жорий йил 1 январ ҳолатига ташувчилар томонидан
2 426 та  мунтазам йўналишларда хизмат кўрсатиб келинмоқда, жумладан улардан 546 таси шахар йўналишлари, 1652 та шахар атрофи ҳамда 228 таси шаҳарлараро йўналишларидир.

2023 йил давомида Тадбиркорлик субъектларини лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан 49 та корхонада  текширув ўтказиш бўйича Бизнес-омбудсман билан келишилиб текширувлар ўтказилган.

    Текширув натижаларида, корхоналарда лицензиясиз ва тендер гувохномасиз фаолият кўрсатиш холатлари аниқланган бўлиб, уларга нисбатан тегишли молиявий жарималар қўлланилган.

Шу билан бирга, 2023 йил давомида  Транспорт назорат инспекцияси Ички ишлар вазирлигини ЙҲХБ бошқармалари билан ҳамкорликда Республика бўйича жами 16 188 та рейд-тадбирлари ўтказган бўлиб, ушбу рейд тадбирлар давомида автомобилда ташувлар соҳасида 110 298 та ҳуқуқбузарлик аниқланган ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишлилиги бўйича жиноят ишлари бўйича судларга юборилган.

Расмийлаштирилган маъмурий баённомаларга асосан 71 180  нафар ҳуқуқбузар фаолиятини қонунийлаштириб, лицензия варақасини олган.

 

ТЕМИР ЙЎЛ ВА МЕТРОПОЛИТЕН НАЗОРАТИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

65 та тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди. Мазкур текширувлар жараёнида 3805 та темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши, инфратузилма ва ҳаракат таркибларининг носозлиги аниқланди.

Текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 61 та кўрсатмалар берилди.

2 022 та темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлаш ва техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган профилактика тадбирлари ўтказилди.

43 та темир йўл транспорти объектлари, маҳсулотлари ва технологияларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилиш ишида иштирок этилди.

98 та темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб борилган хизмат текширувларида иштирок этилди.

82 та темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларига ҳаракат хавфсизлиги бўйича таҳлилий хабарномалар юборилди.

1 266 та темир йўл кесишмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этилди.

181 та маҳалла ва ўқув муассасаларда манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилди.

 

СУВ ТРАНСПОРТИДА НАЗОРАТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

Республикада мавжуд бўлган кемаларни аниқлаш, кема реестрига киритиш, уларни тегишли техник кўриклардан ўтказиш учун 61 та кема эгаси билан шартнома тузилди (Хоразм вилояти 23, Қорақалпоғистон Республикаси 6, Сурхондарё вилояти 8, Тошкент вилояти 24). Фойдаланишда бўлган 113 та  кема техник кўрикдан ўтказилди, 12 та кема рўйхатга олинди, 5 та кема қайта рўйхатга олинди, 5 та кемага қуриш, янгидан жиҳозлаш ва таъмирлаш даврида техник назорат олиб борилди.

Кема реестрига 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра ўзгартиришлар киритилди ва кемалар сони 262 тани ташкил этди. 

Транспорт назорати инспекцияси ходимларининг билим ва малакасини ошириш, халқаро тажрибани соҳада тадбиқ этиш мақсадида Россия Федерациясининг ваколатли транспорт назорати органи - Ространснадзор билан тажриба алмашиш ишлари амалга оширилди ва англашув меморандуми имзоланди.

2024 ЙИЛ РЕЖАЛАР

Соҳада ислоҳотларни давом эттириш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, 2024 йилда транспорт назорати соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

-  автомобил, темир йўл, сув, электр транспорти ва метрополитендаташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

-  автомобил йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлашдашаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

-  Республика ҳудудида автотранспорт воситаларининг рухсат этилганвазн ва габарит параметрларига риоя этилишини назорат қилиш;

-  юк ва йўловчиларни ташишда ҳайдовчиларнинг ҳамда локомотив бригадалари ишчиларинингмеҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш;

-  ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда инфратузилмаси объектларини рўйхатдан ўтказишорқали уларни ҳисобга олиш ва ягона реестрини юритиш.

Белгиланган вазифаларни амалга оширишда соҳани рақамлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, мазкур йўналишда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

“Темир йўл ҳаракатдаги таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш” ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Мазкур тизим яратилиши натижасида:

Республикадаги темир йўл ҳаракатдаги таркиби ва инфратузилмаси объектларининг ягона электрон маълумотлар базаси шаклланишига эришилади;

Локомотив, вагон, электротаъминот, алоқа ва сигналлаштириш, ташиш ва йўл хўжалик объектларининг техник ҳолати тўғрисида аниқ маълумотлар шаклланади;

Давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имкони яратилади.

Меҳнат ва дам олиш режимига, белгиланган тезликка риоя этилишини назорат қилиш учун тахограф қурилмасидаги маълумотларни аниқлайдиган махсус электрон қурилма (кардридер) харид қилинади ва дастурий таъминотга уланади.

Бу орқали, юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ҳайдовчиларнинг халқаро ва маҳаллий йўналишларда меҳнат ва дам олиш режимига, белгиланган тезликка риоя этилишини назорат қилиш имконияти яратилади. Шу орқали, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ўлим ҳолатларини қисқартириш ёки бартараф этишга эришилади.

Инспекция ходимларини замонавий ахборот электрон қурилмалари билан таъминланади. Хусусан, давлат инспекторлари 150 та планшет ва 251 та боди камера қурилмалари билан жиҳозланади, улар учун дастурий таъминот ишлаб чиқилади ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.

Шу орқали:

Инспекция ходимларининг иш самарадорлиги оширилади;

рейд назорат тадбирлари давомида ҳужжатларни расмийлаштиришда қоғозбозликдан воз кечилади; 

рейд тадбирларида ходимлар иш фаолияти масофадан назорат қилинади;

вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий коррупциявий ҳолатлар олди олинади.

“Йўл сифат назорат” ахборот тизими ишлаб чиқилаяпти ва бу тизим “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилинади ҳамда жорий йилнинг 2-чоракидан тест режимида ишга тушурилади.

Мазкур тизим ишга туширилиши натижасида:

йўл қурилиши объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади;

қоғоз кўринишидаги ҳужжатбозлик тизимидан автоматлаштирилган электрон тизимга ўтилади;

йўл қурилши объектларининг лойиҳа ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларини тизимдан электрон шаклда ўрганиш ва назорат ишларини амалга ошириш имкони яратилади.

Шунингдек, Президент фармони ва қарорларида Транспорт назорати инспекциясига берилган ваколат, ҳуқуқ ва мажбуриятларни қонунчиликка мослаштириш мақсадида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритилиши кўзда тутилган.

 

Фирдавс Хайриддинов – Транспорт назорати инспекцияси матбуот котиби,

+99891-4499343 (телефон, телеграм)