Коррупция – келажак заволи!

Транспорт назорати инспексияси марказий аппаратида коррупсияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича тадбир ташкил этилди. Инспексия бошлиғи Ж.Каримов бошчилигидаги тадбирда мазкур иллатнинг олдини олиш учун барча ходимлар ҳамкорликда ҳаракат қилиши лозимлиги, ҳудудий бўлимлар раҳбарлари бу борада масъулиятни чуқур ҳис қилишлари кераклиги таъкидланди.

Назорат тадбирлари давомида амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш лозимлиги тушунтирилиб, қоидабузарликка йўл қўйиш оқибатлари тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди. Жумладан, текширувлар тартибини бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412, 2002, 2411-2414, 2416, 2418, 24110 - моддалари ҳамда Жиноят кодексининг 922-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши маълум қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида” Қонунлари ва мазкур Қонунлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида қабул қилинган қонуности ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати