Автомобиль транспортида назорат йўналишида аниқланган ҳуқуқбузарликлар таҳлили

2024 йил давомида Автомобиль ва сув транспортида назорат йўналишида ҳудудий бўлим инспекторлари ҳамда ЙҲХ бошқармалари билан ҳамкорликда Республика бўйича жами 13 567 маротаба рейд-тадбирлари ўтказилган.
Ушбу рейд тадбирлари давомида автомобиль ташувлари соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 116106 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг:
- 125-2-моддаси бўйича 809 та;
- 145-модданинг 2-банди бўйича 890 та;
- 165-модданинг 3-4-бандлари бўйича 5658 та;
- 176-3-модда бўйича 97997 та;
- 176-4-модда бўйича 10021 та;
- 198-модда бўйича 333 та
маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши учун жойлардаги жиноий судларга юборилди.
2023 йил билан солиштирганда каботаж ташувлари (Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш) бўйича қоидабузарларга нисбатан аниқланган ҳолатлар 77% га ортган бўлса, автотранспортда лицензиясиз йўловчи ташиш 3 % га камайган.
Йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланганлиги аниқланган ҳуқуқбузарларга нисбатан расмийлаштирилган 108018 та баённомаларга асосан 42141 нафар ҳайдовчилар ўз вақтида лицензия варақасини расмийлаштириб, фаолиятини қонунийлаштирилишига эришилди.
Юқоридаги инфографикада жами ва ҳудудлар кесимида лицензияланган енгил автомобиллар (4 ўриндиқли ва «Дамас») сони ҳамда назорат тадбирлари билан танишиб олишингиз мумкин.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати