Инспекция бошлиғининг маърузалари

Темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари томонидан 2022 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ҳ И С О Б О Т

 

2022 - йилнинг 12 ойи давомида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 - йил 19 - апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низомда белгиланган асосий вазифаларга мувофиқ амалга оширилди.

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар бўйича:

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш бўйича режа-жадвалга асосан, 2022 - йилнинг 12 ойи давомида жами 220 та корхона ва ташкилотларда текширув ўтказилган. Текширув давомида, темир йўллларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар, поэздлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг сифат таркиби масалалларига алоҳида эътибор қаратилди.

2022 - йилнинг 12 ойи давомида қуйидаги 220 та корхонада текшириш ўтказилди: «ЎЗБEККЎМИР» АЖ, «ЎЗТEМИРЙЎЛЙЎЛОВЧИ» АЖ, "ҲУДУДГАЗ НАМАНГАН" МЧЖ, "ФАРҒОНА САИДАХМАД" МЧЖ, "НАМАНГАН ҚУРИЛИШ" МЧЖ, "ШИРИН ГАЗ СEРВИС" МЧЖ, “ДИЁР ПЛУС САЛТ” МЧЖ, “ҚОНИРАТ МEХАНИЗАЦИЯ ҚУРИЛИС” МЧЖ, “НУКУС ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ” МЧЖ, «ЎЗВАГОНТАЪМИР» АЖ, "МОВE ФОРВАРД ГРОУП" МЧЖ, "МАДАНИЙ МОЛЛАРИ" МЧЖ, "МEГА СТОРАГE" МЧЖ, "ОРИГИНАЛ ГОЛД СEРАМИС" МЧЖ, "МEГАСТРОЙ ПЛЮС" МЧЖ, "ФАРҒОНА НЕФТЬ БАЗАСИ" МЧЖ, "ОЛТИАРИҚ ГАЗ ТЎЛДИРИШ" МЧЖ, "НАМАНГАН КАРЪEР" МЧЖ, "ҚЎҚОН БИОКИМЁ" АЖ, «БУХОРОЭНEРГОМАРКАЗ» АЖ, "505-СОН МКМК" МЧЖ, "БУХОРО ГЎШТ-СУТ САВДО" АЖ, "ОҚТОШ ДОН" АЖ, "ХЎЖАЙЛИ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ" УК, «ХОЖEЛИ-ШАХНОЗА» МЧЖ, «АТИЯЖ-ГУЛЗАР» МЧЖ, «ЎЗБEКНEФТГАЗ» АЖ, "ҚАРШИ НЕФТЬ БАЗАСИ" МЧЖ, "СУРХОНДАРЁ ЙЎЛ ҚУРИШ-ТАЪМИРЛАШ" МЧЖ, «АММОФОС-МАХАМ» АЖ, «МАХАМ-ЧИРЧИҚ» АЖ, "ФЛОУР СТАР СEРВИСE" МЧЖ, "БEКТEМИР-СПИРТ ЭКСПEРИМEНТАЛ ЗАВОДИ" АЖ, «АВА-ТEН» МЧЖ, "ГРEАТ ФИНАНСE" МЧЖ, "ВООДМАН ГРОУП" МЧЖ, "ФАРҒОНА ТEХНИК ТАЪМИНЛАШ ВА БУТЛАШ" ШК, "ТЎРАҚЎРҒОН НЕФТЬ БАЗАСИ" МЧЖ, "ҚУВАСОЙШИФEР ҲРИЗОТИЛ" МЧЖ Қўшма корхона, «АЛ-МEЪМОР-А» МЧЖ, "НАВОИЙ ТEМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ" ДУК, "НАВОИЙ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ" МЧЖ, "БУХОРО ТEМИР БEТОН" МЧЖ, "ДОСТОНБEК САРМОЯСИ" ОК, "ҚАРАҚАЛПАҚ ГЎШТ-СУТ САУДА" АЖ улгуржу ҳудудий база, "УРГАНЧ ҚУРИЛИШ БEТОН" МЧЖ, «ТEХТИЛE ФИНАНСE КҲОРEЗМ» МЧЖ, «ШИМБОЙ ДОН» МЧЖ, "ЭКСПРEС ТEМИР БEТОН СEРВИС" МЧЖ, "ТEРМИЗ ҲУСУСИЙ МEҲМОНХОНАСИ" ХК, "БEШҚЎТОН ФАЙЗ ҚУРИЛИШ ИНВEСТ" МЧЖ, "ОЛМАЛИҚ КОН-МEТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ" АЖ, «ДАВИР-ПАРАДИСE» хусусий корхонаси, «ЭЛКАБСАВДО» МЧЖ, "ОҲАНГАРОН ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШАҲОБЧАСИ" МЧЖ, Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «САМПАЛИА» хорижий корхонаси, «ЁҚУТ» МЧЖ, «ФАРҒОНАУЛГУРЖИСАВДО» МЧЖ, "УЗАУТО МОТОРС" АЖ, "ҚЎҚОН ГИПС" МЧЖ, "БУХОРО ЙЎЛЛАРДАН МУНТАЗАМ ФОЙДАЛАНИШ" УК, "НEВ ТEЧ САМАРКАНД" МЧЖ, «НАВОИЙ-ХУМО» МЧЖ, "УЧҚУДУҚ НEДРА" МЧЖ, "СТРОЙ ВEКТОР" МЧЖ, «БУНЁДКОР-МEРОС» МЧЖ, "ПАРВОЗ ХОРАЗМ" хусусий корхонаси, "ҚОНИРАТ УН ЗАВОДИ" АЖ, "ҚАРШИ ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШАҲОБЧАСИ" МЧЖ, "ЖАРҚЎРҒОН ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ" МЧЖ, "НАВОИЙ КОН-МEТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ" АЖ, «НАВОИЮРАН» ДК, "ҚЎЙЛИҚ КЎПРИКЛАР ТEМИРБEТОН ҚУРИЛМАЛАР ТАЖРИБА ЗАВОДИ" УК, "ОЛТИН ТEГИРМОН" МЧЖ, «ЗАФАР-И» ХК, "НИСE ЛАНД" МЧЖ, "ВОДИЙ ТEРМИНАЛ ТРАДE" ХК, "КОКАНД ГОЛД ФУТУРE" МЧЖ, "НАМАНГАН ЭВРО ҚУРИЛИШ ДИЗАЙН" МЧЖ, "ПАСТДАРГОМ САВДО СEРВИС" МЧЖ, "ЧОПОН-ОТА МАРС-М" оилавий корхонаси, "САМАРКАНД ИНВEСТ СТРОЙ СEРВИС ТОРГ" оилавий корхонаси, Акциядорлик жамияти шаклидаги «БУХОРОГИПС» қўшма корхонаси, "ТУРТКУЛ НОН" МЧЖ, "ТЎРТКЎЛ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ" УК, "ТЎРТКЎЛ ШИША ИДИШЛАРИ" МЧЖ, "ХОРАЗМ ШАКАР" МЧЖ, "СУЛТОН ТEХ ГРОУП" МЧЖ, "ТEРМИЗ ПАРРАНДАЧИЛИК ФАБРИКАСИ" МЧЖ", ЎЗТEМИРЙЎЛЙЎЛОВЧИ" АЖ, "ЎЗБEКИСТОН МEТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ" АЖ, "ЛEГEНД СEРАМИСС ГРОУП" МЧЖ, «МАТЛУБОТЧИ» МЧЖ, «УЗКАБEЛ» АЖ, "ТОШКEНТ ДEВОР ПАНЕЛЛАРИ ЗАВОДИ" МЧЖ, "СОСНА ЭКСПОРТ ИМПОРТ" ХК, "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК САНОАТИ" МЧЖ, "БEБАХО БИРНEС ХАМРОҲ" МЧЖ, «НЕФТEГАЗУСКУНАМОНТАЖ» УК, "НАВОИЙ МИЛЛИНГ" МЧЖ ХК, "ЁШЛИК ТEННИС КЛУБИ" МЧЖ, "ҚОРОВУЛБОЗОР ТEХНИК ТАЪМИНЛАШ ВА БУТЛАШ" ШК, "ЧИМБОЙ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ " УК, "БОҒОТ ДОН" АЖ, "ХОНҚА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ" АЖ, "ДОН-ХАЛҚ РИЗҚИ" АЖ, "НОРДБEРГ БEРГТАНД ШАҒАЛ САРАЛАШ" МЧЖ, "ЧИРЧИҚ ТРАНСФОРМАТОР ЗАВОДИ" АЖ, "АНГРEН ИССИҚЛИК ЭЛEКТР СТАНЦИЯСИ" АЖ, "ТАЙЁРЛОВ САВДО" МЧЖ, "МИР ЭСОГEО" МЧЖ, "НАТИОНАЛ СEРАМИСС" МЧЖ, "БEК-ЮС ТРАДE" ХК, "УЗ-ПРИСТА РEСЙСЛИНГ" МЧЖ, "ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ" АЖ Қўшма корхона, "МУХАММАДАЛИ БИЗНEС ЗИЁ" МЧЖ, "ТEМИР БEТОН АХТАЧИ" МЧЖ, "БУХОРО ГЙПСУМ" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси, «АФРОЦИАБ-МРАМОР» МЧЖ, «САМ-АНТEП-ГИЛАМ» МЧЖ, "КАМАНГАРОН - ОИЛ ТРАДE" МЧЖ, "ШОВОТ ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ" АЖ, "ЖАНУБГАЗ БУТЛАШ ВА ҚУРИЛИШ ҚУРИЛМАЛАРИ" УК, «ХОРАЗМҚУРИЛИШ» МЧЖ, "ШАҲРИСАБЗ ПАХТА ТОЗАЛАШ" АЖ, "ШАҲРИСАБЗ НОРУДА МАТEРИАЛЛАРИ" МЧЖ, «ФАРҒОНААЗОТ» АЖ, "ФАРГОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ" МЧЖ, ХАЙТМEТОВ ОДИЛБEК АЗАДОВИЧ, «ПАЛИСАНДР» МЧЖ, "ОҲАНГАРОН РУСТАМ АГРО" МЧЖ, «ҚАЛДИРҒОЧ-ЛАСТОЧКА» МЧЖ, "ИНДОРАМА КОКАНД ФEРТИЛИЗEРС АНД ЧEМИСАЛС" АЖ, "СПРИНГ СУССEСС" МЧЖ, "КНАУФ ГИПС БУХОРО" МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси, "РОЯЛЬ АЦИАН БЛАСК ГОЛД" МЧЖ, "АФРУЗБEК ҚУРИЛИШ СEРВИС" МЧЖ, "ҚОРАКЎЛ ГРАНИТ" МЧЖ, "ХОРАЗМ БАХТ ТАЪМИНОТ" МЧЖ, "УРГАНЧ ФАРАНГИЗ ДИЁРБEК" МЧЖ, «ИНТEР-ТАФТ» МЧЖ, "БEРУНИЙ БУҒДОЙ КЛАСТEР " МЧЖ, "МАДАД ПЛЮС ҲАМКОР САВДО" МЧЖ, "ТEРМИНАЛ ЛОГИСТИС" МЧЖ, "САДАФ ГОЛД ОИЛ" МЧЖ, "ҚЎҚОН МИНТАҚАВИЙ ТEМИР ЙЎЛ УЗEЛИ" УК, "ИЛҒОР ИНВEСТ" МЧЖ, "МИСТEР СУНРИСE" МЧЖ, «МИРВАЛИ» МЧЖ, "ТОП ОИЛ" МЧЖ, "ОРИОН МEГА СEРВИС" МЧЖ, "МУЛЬТИМОДАЛ ТРАНС ТEРМИНАЛ" МЧЖ, "ҚУРИЛИШ МАТEРИАЛЛАРИ КОМБИНАТИ" МЧЖ, «ОПEН-РОАДС-СEРВИС» МЧЖ, "АЛЛИГАТОР ПЛЮС" МЧЖ, "ПОИНТ ВИСИОН" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси, "РОМИТАН ЙЎЛЛАРДАН МУНТАЗАМ ФОЙДАЛАНИШ" УК, "НУР ЖАХОН ПРEСС ПЛУС" МЧЖ, "СИСТРОМ УРГEНЧ" МЧЖ, "ЛУХ ТEАМ" МЧЖ, "ҚАШҚАДАРЁ ЙЎЛЛАРДАН МУНТАЗАМ ФОЙДАЛАНИШ" УК, "ТEХНИК ТАЪМИНЛАШ ВА БУТЛАШ" МЧЖ, "БУХОРО МИНТАҚАВИЙ ТEМИР ЙЎЛ УЗEЛИ" УК, "НАЗАРБEК СEРВИС" МЧЖ, "НАЗАРБEК ТEХ" МЧЖ, "ИМКОН БАРАКА СEРВИС" МЧЖ, "АФРОСИЁБ ПАРРАНДА" МЧЖ, «АНДИЖОН» МЧЖ, "АЗИА КРАФТ" МЧЖ, "ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ КОМПЛEКСИ" МЧЖ, «КОНЧИ» МЧЖ шаклидаги ҚК, "ЧОРИ МEГА МОНТАЖ" МЧЖ, "АФСОНА УРГАНЧ" МЧЖ, "АЗУР КОМПАКТ СEРВИС" МЧЖ, "УЗТEХ ГРОУП" МЧЖ, «ШОХСУВОР» МЧЖ, "ТEГИРМОН ҲОУСE" МЧЖ, "ҚЎНҒИРОТ МИНТАҚАВИЙ ТEМИР ЙЎЛ УЗEЛИ" УК, "ЧИНОБОД НЕФТЬ БАЗАСИ" МЧЖ, "КУЧЛИК НЕФТЬ БАЗА" МЧЖ, "МАСТEР ГЛОБАЛ ПЛЮС" МЧЖ, «БИОКИМЁ» АЖ, "ЯНГИЙЎЛ ЁҒ-МОЙ" АЖ, "ДИЛОРОМ ҲАМКОР САВДО" МЧЖ, "НЕФТГАЗ МОНТАЖ ГРОУП" МЧЖ, «М.С.С.-2001» ОК, "АЗИА КРАФТ КОКАНД" МЧЖ, "ЗИЁ ФАЙЗ ҚУРИЛИШ" МЧЖ, """ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК, КЛАСТEРИ"" МЧЖ", "ТEМУРБEК ҚУРИЛИШ СEРВИС" МЧЖ, «СEВАРА-ЗАРНИГОР» МЧЖ, «ИЛҒОР» комбинати, "ТАХИАТОШ НЕФТЬ БАЗАСИ" МЧЖ, «ВИНEЦИЯ» МЧЖ, «ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ, "МEГА ТРАДE ПОЛИМEР" МЧЖ, "МУБОРАК ИССИҚЛИК ЭЛEКТР МАРКАЗИ" АЖ, «УНИВEРСАЛ-ФАЙЗ» МЧЖ, "НИШОН ТОЛАСИ" МЧЖ ҚК, "ТОШКEНТ МИНТАҚАВИЙ ТEМИР ЙЎЛ УЗEЛИ" УК, «ТОШКEНТДОНМАҲСУЛОТЛАРИ» АЖ, "РОЯЛЬ МEГА МИЛЛС" МЧЖ, «ЎЗEНEРГОҲИММEТАЛЛ» МЧЖ, "АРEНА ИНТ ТРАДE" МЧЖ, АЖШ "ИНТEР РОҲАТ" ҚК, "ФEРГҲАНА ЛОГАТИОН СEНТEР"МЧЖ, «КОКАНД-ЛОГИСТИС»МЧЖ, "ПEТРО ЧEМИСАЛ РEСОУРСE"МЧЖ, «НАВОИЙДОНМАҲСУЛОТЛАРИ» АЖ, "УБАЙДУЛЛО АКМАЛ ЗИЁ ФАЙЗ" МЧЖ, "ЖАМШИДЖОН УНИВEРСАЛ САВДО" ХК, "БУСТОН АГРОКИМЁ ТРАНС" МЧЖ, "ЖОМБОЙ ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ" АЖ, "КОГОН ЙИҒМА СEРВИС" МЧЖ, "ТАҲИАТОШ ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ" АЖ, "ҚАРАҚАЛПАҚ ДАН МАҲСУЛОТЛАРИ" АЖ, "КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ" МЧЖ, "ҚЎНҒИРОТ ЙЎЛЛАРДАН МУНТАЗАМ ФОЙДАЛАНИШ" УК, "ТEРМИЗ НЕФТЬ БАЗАСИ"МЧЖ, «МАСТEРОК-ГАРАНТ» МЧЖ.

Текширишлар натижасида жами 19635 та камчиликлар аниқланди.

  2.Темир йўллларда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш бўйича:

2022 - йилнинг 12 ойи давомида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари томонидан темир йўлларда ташишлар хавфсизлиги соҳасига оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан назорат профилактика тадбирларини амалга ошириш мақсадида, профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган жадвалга мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда вазирлик ва идораларнинг темир йўлларида поэздлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 2467 та профилактика тадбирлари ўтказилди, уларда фаолияти темир йўлларда ташиш жараёни билан боғлиқ бўлган 19347 нафар ходим иштирок этди.

«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан Тошкент-Самарқанд-Қарши-Китоб, Мароқанд-Бухоро участкаларидаги тезюрар ва юқори тезликдаги йўловчи поэздлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юқори тезликдаги Тошкент-Самарқанд-Қарши-Китоб, Мароқанд-Бухоро участкаларида 2022 - йилнинг 12 ойи давомида 1628 нафар ходим иштирокидаги 494 та семинар-йиғилиш ва профилактика тадбирлари амалга оширилди.

2022 - йилнинг 12 ойида темир йўл транспортида ҳаракатланиш хавфсизлиги бузилишларининг умумий сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан камайган бўлиб, бу кўрсаткич 2022 - йилда 75 та ҳолатни ташкил этган бўлса, 2021 - йилда 79 та ҳолатни ташкил этди.

2022 - йилнинг 12 ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли темир йўлларда поэздлар ҳаракат хавфсизлиги бузилиши бўйича 48 та ҳолатга йўл қўйилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 - йилнинг шу даврида 46 та ҳолатни ташкил этган.

Саноат корхоналари шохобча йўлларида 2022 - йилнинг 12 ойи давомида 27 та темир йўл ташишлари хавфсизлиги бузилишларига йўл қўйилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 - йилнинг шу даврида 33 та ҳолатни ташкил этган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, вазирлик ва идораларга қарашли темир йўлларда йўл қўйилган темир йўл ташишлари хавфсизлиги бузилишларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, темир йўлларда ташишлар хавфсизлиги бузилишларининг:

55 та ҳолатда – ҳаракатдаги таркиб ва техник воситаларнинг техник носозликлари;

20 та ҳолатда – “инсон омили”нинг салбий таъсири сабабли юзага келган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, вазирлик ва идораларга қарашли темир йўлларда ҳаракат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотномалар 1, 2, 3, 4-иловаларда келтирилган.

Автомашина ҳайдовчилари айби билан темир йўл кесишмаларида юз бераётган ҳаракатдаги таркибнинг автотранспорт воситаси билан тўқнашувлари поэздлар ва автотранспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигига ҳақиқий хавф туғдирмоқда.

2022 - йилнинг 12 ойи давомида темир йўл кесишмаларида ҳаракатдаги таркибнинг автомашина билан тўқнашувлари бўйича 44 та ҳолатга (2021 - йилнинг 12 ойида 54 та ҳолатга) йўл қўйилган.

Тўқнашувлар натижасида 2022 - йил 3 нафар киши ҳалок бўлган, 2021 йилда бу кўрсаткич 8 нафар киши ҳалок бўлган.

3.Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техник жиҳатдан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ижросини назорат этиш бўйича:

2022 - йилнинг 12 ойи давомида 11 та норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди.

Шунингдек, 2022 йилнинг 12 ойи давомида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда инспекцияга кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилган жаъми 70 та норматив-ҳуқуқий ва техник норматив ҳужжатлар лойиҳалари ўрганиб чиқилиб, инспекциянинг таклиф ва эътирозлари тақдим этилган.

  

 Инспекция бошлиғи в.б.                                                                                    Д. Ахмедов 

04.08.2023  Чоп этиш