Байрам табриги!

August 3, 2018, 4:44

Байрам табриги!

“Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси жамоасини ва юртимиз темир йўл транспорти тизимида фаолият юритиб келаётган барча ходимларни касб байрамлари – Темир йўл транспорти ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Темир йўл транспорти республикамизнинг иқтисодий тараққиётида муҳим ўринга эга бўлиб, халқ хўжалиги ва аҳолининг ташишларга бўлган эҳтиёжини қондиришдек улкан вазифани бажаради.

Соҳанинг сифатли, узлуксиз, хавфсиз ва самарали фаолияти кўп минг кишилик темирйўлчилар жамоасининг ҳалол ва шарафли меҳнатлари эвазига таъминланади.

Бугунги шодиёна - Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват, эзгу ишларингизда янгидан-янги муваффақиярлар, хонадонларингизга тинчлик осойишталик ва файзу барака тилаймиз!

 

Инспекция бошлиғи                                                                           Д.Б.Ахмедов