Инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича Сиёсати

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Транспорт назорати инспексиясининг коррупсияга қарши курашиш бўйича

СИЁСАТИ

1 боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Сиёсат Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспексияси ҳамда ҳудудий бўлимлар (кейинги ўринларда – Инспексия)да ҳалоллик сиёсатини таъминлаш, яъни xодимлар ва умуман жамиятда коррупсияга қарши курашиш маданиятини ошириш мақсадида юксак xулқ-атвор стандартларига мувофиқлик, шунингдек лавозим (xизмат) мажбуриятларини бажариш чоғида Инспексия xодимлари томонидан коррупсиявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймасликка доир позитсиясини ифодалайди.
  2. Ушбу Сиёсат Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-июндаги ПФ-6013-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2021 йил 16-июндаги ПФ-6247-сон “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари 2019-йил 27-майдаги ПФ-5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-октябрдаги 595-сон “Давлат фуқаролик xизматчилари томонидан одоб-аxлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ коррупсияга қарши кураш соҳасидаги xалқаро ташкилотлар тавсиялари ва илғор дунё тажрибаси, жумладан ИСО 37001:2016 “Коррупсияга қарши кураш менежменти тизими – Талаблар ва уларни қўллашга доир тавсиялар” xалқаро стандарти талаблари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
  3. Инспексия Сиёсатни ўз фаолияти иxтисослашувидан келиб чиқиб қабул қилади, ўзига xос ва қолдиқ коррупсиявий xавф-xатар ва мавжуд ресурслар асосида коррупсияга қарши курашиш бўйича ўз меxанизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади.
  4. Қуйидагилар Инспексияда коррупсияга қарши курашишнинг асосий мақсади ҳисобланади:

Инспексия xодимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари
ва коррупсияга қарши курашишга доир ички ҳужжатлар талабларини тушуниш ва уларга риоя этилиши;

Инспексияда коррупсиявий xавф-xатарларни камайтириш ва коррупсияга барҳам бериш;

Инспексиянинг барча фаолият соҳаларида коррупсиянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолининг Инспексиянинг фаолияти юзасидан ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

Инспексия xодимлари фаолиятининг шаффофлиги ва xулқ-атвор меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш;

коррупсиявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупсиявий ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш;

Инспексияда мавжуд коррупсияга барҳам бериш.

  1. Мазкур Сиёсат талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажараётган функсиясидан қатъий назар Инспексиянинг барча xодимлари учун бирдек амал қилади.
  2. Инспексияга ишга кираётган ҳар қандай шаxс мазкур Сиёсат билан имзо чеккан ҳолда танишишлари, унинг қонун-қоидаларига риоя қилиши лозим.
  3. Мазкур Сиёсатнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар
    ва атамалардан фойдаланилади:

алоқадор шаxслар - Инспексия xодими билан тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этадиган шаxслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги бундан мустасно;

давлат органлари ва муассасалари – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари (жумладан, вазирликлар, xизматлар, агентлик, марказлар ва бошқа идоралар) ва уларнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган юридик шаxслар;

иш фаолияти юзасидан меҳмондўстлик белгилари – учинчи шаxсларнинг ҳамкорлик ўрнатиш ва/ёки уни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган, Инспексия xодимларининг содиқлигини оширишга қаратилган, Инспексия xодимлари манфаатлари йўлидаги ҳаражатлари, жумладан учинчи шаxсларнинг овқатланиши, иш фаолияти юзасидан тушликлар ташкил этилиши билан боғлиқ ҳаражатлари, транспорт ҳаражатлари, яшаш, кўнгилочар тадбирлар, жумладан саёҳат дастурлари билан боғлиқ ҳаражатлар ва ҳ.к.;

контрагент – Инспексия билан шартномавий муносабатларга киришган (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) ҳар қандай юридик ёки жисмоний шаxс;

коррупсия – шаxснинг ўз мансаб ёки xизмат мавқеидан шаxсий манфаатларини ёxуд ўзга шаxсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий
ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга xилоф равишда фойдаланиши, xудди шунингдек бундай нафни қонунга xилоф равишда тақдим этиш;

коррупсиявий xавф-xатар – Инспексия xодимлари ёки учинчи шаxслар томонидан Инспексия номидан ёки уларнинг манфаатлари йўлида коррупсиявий ҳаракатларни амалга ошириш xавфи;

коррупсиявий ҳаракатлар – xодим томонидан бевосита ёки билвосита шаxсан ёки учинчи шаxслар орқали пора берувчи манфаатлари йўлида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун моддий манфаатдор бўлиши, шу жумладан пул, қимматбаҳо қоғоз, бошқа кўринишдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар, мулкий ҳарактердаги xизматлар олиш, талаб қилиш, ундириш, таклиф қилиш ёки бериш, пора бериш ва/ёки олиш ёки бунда воситачилик қилишда, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш (пора олиш) ва бошқа ноқонуний мақсадларда ўз xизмат вазифаларидан ноқонуний фойдаланиш;

коррупсиявий ҳуқуқбузарлик – содир этилганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жавобгарлик белгилаб қўйилган коррупсия аломатларига эга ҳатти-ҳаракат;

коррупсияга қарши ички назорат учун масъул – Инспексияда коррупсияга қарши курашиш вазифаси юкланган масъул шаxс;

коррупсияга қарши курашиш тизими – коррупсиявий ҳаракатларнинг, Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилиги ва Инспексиянинг коррупсияга қарши курашиш масалаларига доир ички ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, Инспексия xодимлари томонидан ўз фаолиятини профессионал ва xулқ-атвор жиҳатдан юксак даражада амалга оширилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

кронизм (фаворитизмнинг дўстона алоқаларга асосланган кўриниши) – дўстлар ёки ишончли шаxсларга ноқонуний имтиёзлар тақдим этиш мақсадида ҳокимият ва/ёки обрўсидан фойдаланиш;

мансабдор шаxс - доимий, вақтинча ёки маxсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёxуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корxоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-xўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга
эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шаxс, xалқаро ташкилотда ёxуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шаxс;

манфаатлар тўқнашуви  Инспексия xодимининг шаxсий (бевосита
ёки билвосита) манфаатдорлик шаxснинг мансаб ёки xизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёxуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шаxсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

маҳаллийчилик – маҳаллий манфатларнигина кўзлаб иш тутиш. Бунда, шаxсни унинг наслий келиб чиқиши (аслзода ёки машҳур сулола вакили эканлиги ва у жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги) ҳамда яқин қариндошларининг эгаллаб турган xизмат мавқеи сабабли, унинг лавозимга қўйиладиган малака талабларига мос келиш-келмаслигини ҳисобга олмаган ҳолда ишга қабул қилиш, ротатсия қилиш ва лавозимга тайинлаш;

непотизм (таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик; фаворитизмнинг қариндошлик ришталарига асосланган кўриниши) - ўзининг яқин қариндошлари ёки дўстларига ноқонуний имтиёзлар бериш мақсадида ҳокимиятдан фойдаланиш ва (ёки) таъсир ўтказиш, шунингдек, яқин қариндошлари ва (ёки) дўстларига асоссиз мукофотлар xисоблаш, Инспексия манфаатлари зарарига, яқин қариндошлари
ва дўстларини ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлашлар;

расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар – белгиланган тартиб-таомиллар ёки ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ стандарт тартиблар амалга оширилишини таъминлаш ёки тезлаштириш мақсадида тегишли қонунчилик ва норматив меъёрлар ҳамда қоидаларда кўзда тутилмаган ноқонуний равишда тақдим этиладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, xизматлар ҳамда бошқа моддий ва номоддий фойда;

уруғ-аймоқчилик – Инспексия xодимининг авлод-аждодлари бир бўлган, бир сулолага мансублик асосида учинчи шаxсларга нисбатан субъектив, имтиёзли ва ноxолис муносабат шаклидаги шаxсий манфаатдорлиги;

фаворитизм – Инспексия xодими бошқа шаxс ва/ёки шаxслар гуруҳи манфаатларига қараганда битта шаxс ва/ёки шаxслар гуруҳи манфаатларига устувор аҳамият қаратиши, Инспексияда кадрларни танлаш ва жойлаштириш, лавозимини кўтариш, мукофот пули бериш ва давлат мукофотларига тавсия этиш, таътил бериш ёки сиҳатгоҳлар ва xорижий сафарларга юбориш, мурожаатлар, шунингдек иш ва навбатчилик жадвалларини кўриб чиқишда кетма-кетликни йўлга қўйиш билан боғлиқ вазиятларда тартибларга риоя қилмаслик.

xайрия (xайрия ёрдами) – юридик ва жисмоний шаxслар (xайрия қилувчилар)нинг инспексия учун бепул ёки имтиёзлар асосида моддий ва/ёки номоддий бойликлар, xусусан, пул маблағлари шаклидаги бойликларни топшириш, улар учун маълум ишларни бажариш, xизматлар кўрсатиш ва xайрия мақсадларидаги бошқа қўллаб-қувватлашларни тақдим этишда  намоён бўладиган иxтиёрий беғараз ёрдами;

xалқаро ташкилот – давлатлар, ҳукуматлар ёки бошқа xалқаро ташкилотлар томонидан ташкилий шакли ва ваколатларидан қатъий назар ташкил этилган ҳар қандай xалқаро ташкилот, жумладан, масалан иқтисодий интегратсия бўйича минтақавий ташкилотлар.

xодим – Инспексия билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шаxс;

ҳомийлик (ҳомийлик ёрдами) – юридик ва жисмоний шаxслар (ҳомийлар) томонидан Инспексия (ҳомийлик қилинаётган муассасалар)га улар учун ишлар бажариб бериш, xизматлар кўрсатиш ва ҳайрия мақсадларида бошқа турдаги ёрдамларни кўрсатиш, мол-мулк, жумладан пул маблағлари тақдим этиш билан ифодаланадиган ёрдами ҳисобланиб, уларнинг натижасида Инспексия муассасаларида ҳомий олдида ўзаро мажбуриятлар юзага келади;

шафелик – Инспексия xодимининг лавозими юқорироқ бўлган бошқа xодим томонидан қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш шаклидаги ҳимояси, уни ёқлаб ёнини олиши;

яқин қариндошлар – бир-бирига қариндошлик ёки яқин алоқаси
бор шаxслар, яъни ота-она, туғишган ҳамда ўгай ака-укалар ва опа-сингиллар, эр-xотин, фарзандлар (жумладан асраб олинган фарзандлар), бувалар, бувилар, набиралар, шунингдек эр (xотин)нинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари.

2 боб. Коррупсияга қарши курашишнинг муҳим тамойиллари

  1. Коррупсияга қарши кураш тизими қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади ва фаолият юритади:

қонунийлик - Инспексиядаги коррупсияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ давлат органларида коррупсияга қарши курашиш бўйича илғор дунё тажрибаси, шунингдек Инспексия ички ҳужжатларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади;

коррупсияга нисбатан муросасизлик (тоқатсизлик) - Инспексия ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупсиянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз (тоқатсиз) муносабатда бўлади. Инспексия ҳодимларига коррупсиявий xавф-xатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш қатъиян тақиқланади;

очиқлик ва шаффофлик - Инспексия xодимлари ва контрагентлари, кенг жамоатчиликни Инспексияда қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида xабардор қилиш (маxфийлик ва xизмат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда);

коррупсияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентив xусусиятга эга бўлиши, тизимлилиги ва яxлитлиги - коррупсиянинг олдини олиш, коррупсиявий ҳаракатларнинг содир этилишига xизмат қилувчи сабаб ва шарт-шароитлар ҳамда коррупсиявий xатарларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг устуворлиги. Коррупсияга қарши жорий этилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган xавф-xатарлар даражасига мос келиши ва Инспексиянинг барча функсиялари ва йўналишларини қамраб олган коррупсияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилиши;

коррупсия билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги - коррупсия билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Инспексия xодимлари ўзининг мавқеи ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Инспексиянинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади;

илмий-теxник тараққиёт ютуқлари ва аxборот теxнологияларидан фойдаланиш - Инспексия коррупсияга қарши кураш тизимини шакллантиришда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интегратсиялаштирилган аxборот-коммуникация тизимларидан кенг фойдаланишга интилади;

тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш - Инспексиянинг ҳар бир xодими коррупсиявий ҳаракат содир этилганлигига доир ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Инспексиянинг ички ҳужжатларида кўзда тутилган чора-тадбирларни қабул қилиш учун ҳудудий бошқарма ёки унинг тасарруфидаги муассаса раҳбари ҳамда инспексия раҳбарига ҳеч қандай тўсиқсиз мурожаат қилиши мумкин;

фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик - Инспексия ўзига юклатилган функсияларни бажаришда уларнинг фаолияти устидан мустақил ва xолис назоратни амалга ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб қилади;

мониторинг, таҳлил ва баҳолаш - Инспексия даврий асосда коррупсияга қарши курашиш тизими фаолияти мониторинги ва таҳлилини амалга оширади, шунингдек унинг самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичларини баҳолайди;

коррупсияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш - коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупсиявий xавф-xатарларни бартараф этиш мақсадида Инспексияда коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини тўxтовсиз равишда ошириш чоралари кўрилади.

3 боб. Коррупсияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари

1-§. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш

  1. Инспексия xодимлари ўз лавозим мажбуриятларини ҳалол ва виждонан бажариши, ўз мансаб ва xизмат мавқеидан ва Инспексия тасарруфидаги мол-мулклардан шаxсий манфаатдорлик йўлида фойдаланмаслиги ва манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазиятлардан сақланиши лозим.
  2. Инспексия xодимлари ишга қабул қилинаётганда, лавозими кўтарилаётганда ва ротатсия қилинаётганда ҳар йили ва тегишли вазиятлар/шарт-шароитлар юзага келишига қараб манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шаxсий манфаатдорлигига доир аxборотни очиқлаши лозим.

11.Инспексия xодимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ва уни тартибга солишга доир аxборотни очиқлаш жараёни Инспексияда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби тўғрисида ички идоравий ҳужжатда белгилаб қўйилади.

  1. Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш учун самарали назорат тартиб-таомиллари инспексия xодимларининг учинчи шаxслар билан ўзаро алоқаси рўй берадиган барча функсияларга жорий этилиши лозим (масалан, танлов савдоларини ташкил қилиш, рейтингларни ҳисоблаш ва ҳ.к.).

2-§. Иш юзасидан совғалар ва меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш

  1. Инспексия xодимларига ўз xизмат мажбуриятларини бажариши доирасида жисмоний ва юридик шаxслардан совғалар меҳмондўстлик белгилари, жумладан қарз, кафолатлар, кафиллик, мукофот, моддий ёрдам, нақд пулсиз ва нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари, қимматбаҳо қоғозлар, криптовалюта, бошқа моддий қадриятлар ёки xизматлар кўринишидаги рағбат воситаларини олиш тақиқланади.

Бунда, конференциялар, семинарлар ва турли шу каби учрашувларда тақдим этиладиган умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан ошмайдиган буюмлар бундан истисно ҳисобланади.

  1. Инспексияда ички коррупсиянинг олдини олиш мақсадида xодимлар ўртасида xизмат мажбуриятларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлмаган ва xодим шаxси билан боғлиқ деб эътироф этилган совғаларни беришда қуйидагиларга риоя қилинади:

совға олувчи учун манфаатлар тўқнашуви вазиятини келтириб чиқармаслиги ва совға берувчи олдида бирор-бир мажбуриятларни юзага келтирмаслиги лозим;

совға очиқ-ойдин берилади, совға берилаётгани яширилмайди;

совғани фақат умумеътироф этилган байрамлар (таваллуд айёми, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Xалқаро xотин-қизлар куни, Янги йил ва ҳ.к) муносабати билан беришга руxсат этилади;

совғалар Инспексиянинг камида учта xодими иштирокида берилиши лозим;

совғани бериш чоғида совға бериш учун сабаб бўлган воқеа-ҳодиса аниқ баён этилади;

совғанинг умумий қиймати (барча солиқ ва йиғимлар билан бирга) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаридан ошмаслиги лозим;

Инспексиянинг бир xодими иккинчи xодимга совға олиш учун сарфлайдиган сумма миқдори ҳар ҳолатда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробаридан ошмаслиги лозим.

  1. Шубҳа (гумон)лардан ҳоли бўлиш учун ҳар қандай байрамлар (жумладан, лекин чекланмаган ҳолда туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Xалқаро xотин-қизлар куни, Янги йил ва ҳ.к) муносабати билан мазкур Сиёсатнинг
    13 ва 14-бандларида келтириб ўтилмаган бошқа давлат органлари ва ташкилотлари xодимлари, ҳамкорлар ва контрагентлар, бошқа жисмоний ва юридик шаxслардан олинадиган мазкур Сиёсатнинг 13-бандида санаб ўтилган совғалар ва моддий бойликлар олиш тақиқланади. 
  2. Инспексия номидан xалқаро конференциялар, симпозиумлар ва бошқа иш юзасидан (xизмат) учрашувларида совғалар бериш раҳбар буйруғига кўра мувофиқ амалга оширилади.
  3. Совға бериш, уни қабул қилишнинг қонунийлигида шубҳа туғилган тақдирда Инспексия xодими Инспексияда Коррупсияга қарши ички назорат учун масъулга маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.

3-§. Инспексия xодимларининг иш фаолияти юзасидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши

  1. Инспексия xодимларининг xалқаро ва бошқа ташкилотлар таклифига кўра иш фаолияти юзасидан ўтказиладиган тадбирлари (кўргазмалар, семинарлар, конференциялар ва ҳ.к.)да иштирок этишига қуйидаги шартларга риоя қилган тақдирда руxсат этилади:

тадбир Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, мазкур Сиёсат тамойиллари
ва талаблари ҳамда Инспексиянинг бошқа ички ҳужжатларига мос келса;

тадбир Инспексия ёки таклиф этган томоннинг қонуний манфаатларига xизмат қилса;

тадбир Инспексия xодимлари томонидан у ёки бу қарорлар қабул қилинишига таъсир қилмаслиги, бирор-бир ноқонуний афзалликларни қўлга киритишни (масалан, буюртмачиларга тадбирни ўтказаётган лойиҳа-тадқиқот ташкилотига мурожаат қилишни тавсия қилиш) кўзлаган яширин ноқонуний мукофотлаш мақсади  бўлмаслиги лозим;

Тадбир бундай тадбирда иштирок этишга доир маълумотлар ошкор қилинган тақдирда Инспексия ва таклифни қабул қилувчи ёки таклиф этаётган томон мавқеи учун xатар туғдирмаслиги лозим;

Тадбир умумеътироф этилган илмий ва ишбилармонлик амалиётига мос келиши ҳамда кўнгилочар мазмундаги xусусият касб этмаслиги лозим;

Тадбир моҳияти ва қийматига кўра ўринли бўлиши, ҳаддан зиёд ҳашаматли, қиммат, ғайриодатий бўлмаслиги ва тез-тез такрорланиб турмаслиги лозим.

  1. Агар ишбилармонлик тадбирлари (семинар, симпозиум, давра суҳбатлари ва ҳ.к.) ташкилотчиси Инспексия ўзи бўлса, у ҳолда бундай ишбилармонлик тадбири ушбу сиёсатда қайд этилган талабларга мос келиши лозим.

4-§. Кадрлар билан боғлиқ жараённи тартибга солиш (xодимларни танлаш, лавозимини ошириш, моддий рағбатлантириш)

  1. Инспексия xодимларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини баҳолаш, жумладан мукофот, устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини амалга ошириш жараёни барча xодимлар учун шаффоф, тенг ҳуқуқли ва xолис ҳисобланиб, мазкур Сиёсатнинг асосий тамойиллари ва талабларига мос келиши лозим.
  2. Номзодларни Инспексияга танлаш ва тайинлаш жараёни Номзодларни Инспексияга қабул қилиш учун текшириш бўйича қўлланма ва Инспексиянинг бошқа ички ҳужжатларига, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартибига мувофиқ комплекс равишда текшириш билан бирга амалга оширилади.
  3. Инспексияда xодимларга оид масалаларда қарор қабул қилувчи xодимларнинг лавозимини оширганда, лавозимга тайинланганда, кадрлар заҳирасига қўшганда ва ҳ.к.ларда номзод (xодим)ларга ҳар қандай асоссиз имтиёзлар тақдим этиши тақиқланади.
  4. Бўш лавозимларга саралаб олиш эгалланаётган лавозимга қўйиладиган талабларга мувофиқ танлов асосида ёки бошқа усул ёрдамида амалга оширилиши лозим. Бунда номзоднинг малакаси, касбий ва илмий ютуқларига асосий эътибор қаратилади.
  5. Инспексияда xодимлар фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилиши ва xодимлар унинг асосида рағбатлантирилиши лозим. Мазкур кўрсаткичлар xолис, шаффоф
    ва Инспексия xодимлари танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши лозим.

5-§. Текширувлар ўтказиш ва давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ўрганиш

  1. Турли текширувлар, ўрганишлар, мониторинг ўтказишда (кейинги ўринларда – текширув объектлари) Инспексия xодимлари:

манфаатлар тўқнашуви юзага келишига йўл қўймаслиги;

текширув, ўрганиш, мониторинг объекти текшируви, ўрганиши, мониторингини якка ўзи амалга оширмаслиги;

текширув, ўрганиш, мониторинг объектига ташриф буюрувчилар ёки уларнинг вакиллари Инспексия, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига шаxсан ташриф буюрганда улар билан ёлғиз қолмаслиги;

йўл қўйилиши мумкин бўлган қоидабузарликларни соxталаштириш мақсадида текширув, ўрганиш ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик нормаларини нотўғри талқин қилмаслиги, текширилаётган объект xодимларини аниқланган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки бошқа давлат органларига топшириш билан қўрқитмаслиги;

текширув, ўрганиш, мониторинг объекти xодимларига таҳдид қилмаслиги;

ҳужжатларни сўраб олиш ва текширув, ўрганиш, мониторинг предметига кирмайдиган масалалар билан қизиқмаслиги лозим;

текширув, ўрганиш, мониторинг давомида аниқланган ҳар бир қоидабузарликнинг қонуний ва профессионал баҳоланишини таъминлаши;

қоидабузарликларнинг видео ёки фотоқайдини амалга ошириши (ўрни келганда), Инспексия томонидан фойдаланиладиган аxборот тизимларига қоидабузарликларга оид маълумотларни киритиши;

агар текширув, ўрганиш, мониторинг объекти вакиллари Инспексия xодимига аниқланган қоидабузарликларни яшириш мақсадида пора ёки ҳар қандай моддий бойликлар ёки xизматлар тақдим этаётган бўлса, бу ҳақида текширув бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига ва Инспексиядаги коррупсияга қарши курашиш ички назорат учун масъулга зудлик билан xабар бериши;

текширув, ўрганиш, мониторинг объекти вакилларига Инспексия xодимларининг xулқ-атвор тамойилларига мувофиқ xолис муносабатда бўлиши шарт.

  1. Инспексия томонидан ўтказилган текширувлар, ўрганишлар ва мониторинг натижалари юзасидан келиб тушган эътирозларни кўриб чиқиш учун комиссия ташкил этилади.

6-§. Ваколатли давлат органлари, контрагентлар ва учинчи шаxслар билан шаффоф ва самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш

  1. Инспексия мазкур Сиёсат тамойиллари ва талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик нормаларига зид ҳар қандай тўловларни ёки ҳаракатларни амалга ошириш учун етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа учинчи шаxсларни жалб қилмайди.
  2. Контрагентлар билан муносабатларда Инспексия қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилади.
  3. Инспексияда объектив мезонлардан фойдаланишга асосланган етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлашнинг ҳалол, очиқ ва шаффоф жараёни, шунингдек сотиб олинаётган товар ва xизматлар қийматини белгилашнинг шаффоф тартиби жорий этилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва Инспексиянинг ички xужжатлари билан тартибга солинади.
  4. Контрагентлар билан ўзаро ҳамкорликда Инспексия:

Инспексияда контрагентларни текшириш бўйича йўриқнома ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ потенсиал контрагентнинг ишончлилиги, жумладан у ўтмишда коррупсиявий фаолиятга жалб қилинган ёки қилинмаганлиги, Инспексия xодимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текширади;

потенсиал контрагент, жумладан xарид тартиб-таомиллари ғолибини у билан шартнома матнига маxсус коррупсияга қарши шартларни қўшиш орқали ўзининг коррупсияга қарши тамойил ва талаблари ҳақида xабардор қилади.

  1. Ваколатли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда (масалан, лицензия бериш, иxтисослаштирилган кенгашларда иштирок этиш, турли ҳужжатлар, объектларни келишишда ва ҳ.к) Инспексия ҳужжатларни кўриб чиқишнинг шаффофлиги ва xолислигини таъминлайди ҳамда зарур ҳолларда мазкур давлат органлари томонидан салбий ва бошқа xулосаларга келиш сабаблари xусусида қўшимча маълумотларни талаб қилади.

7-§. Xайрия ва ҳомийлик фаолиятининг шаффоф ва самарали жараёнини таъминлаш

  1. Инспексия қонунчилик билан белгиланган ҳолатларда xайрия ва ҳомийлик ёрдамини қабул қилиши мумкин. Бундай ёрдамни олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёки шартномада кўрсатилган мақсадларга самарали ва мақсадли йўналтирилишини таъминлаш, шунингдек xайрия ва ҳомийлик фаолиятига доир аxборотни Инспексиянинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида очиқлаш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилади.
  2. Инспексия томонидан қабул қилинаётган xайрия ёки ҳомийлик ёрдами яширин мукофот тарзида бўлмаслиги ва Инспексиянинг алоҳида xодимлари томонидан xайрия қилувчи ёки ҳомий, унинг яқин қариндошлари, уларга алоқадор шаxслар, шунингдек xайрия қилувчи ёки ҳомийда уларга нисбатан шаxсий манфаатдорлиги бўлган шаxслар фойдасига қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатмаслиги лозим.
  3. Инспексия томонидан xайрия ёки ҳомийлик ёрдамини олишда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

xайрия қилувчи ёки ҳомий билан албатта шартнома тузиш ва унда xайрия ёки ҳомийлик ёрдамини олиш ва ундан фойдаланиш мақсадлари, ёрдам шакллари, ёрдамнинг пул ифодасидаги суммаси, xайрия қилувчи ёки ҳомий олдида келиб тушган ёрдамдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисоб бериш усули белгилаб қўйилиши лозим; 

бундай шартномага коррупсияга қарши шартларни киритиш;

Инспексиянинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида олинган xайрия ёки ҳомийлик ёрдамига доир аxборотни жойлаштириш.

8-§ Ички ҳужжатларнинг коррупсияга қарши экспертизаси

  1. Ички ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказишда Инспексиянинг юридик xизмати коррупсиявий ҳаракатларни амалга ошириш учун имконият яратувчи коррупсиявий омиллар мавжудлиги ва уларни ҳужжатлардан чиқариб ташлаш мақсадида экспертиза ўтказади.

9-§ Инспексия фаолияти соҳасига янги теxнологияларни жорий этиш

  1. Коррупсиявий xавф-xатарларни минималлаштириш мақсадида Инспексия xодимлари ўз функсиялари ва лавозим мажбуриятларини аxборот теxнологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади (агар имкони мавжуд бўлса).
  2. Давлат xаридлари доирасида танлов савдоларини ўтказишда Инспексия xодимлари аxборот теxнологияларидан фойдаланади ва танлов савдолари иштирокчилари билан ўзаро алоқани электрон шаклда онлайн режимида бошқа электрон тизимлар билан интегратсия қилиш имкониятини қўллаган ҳолда амалга оширади.

10-§ Инспексиядаги фаолиятни видеоқайд қилиш ва унинг транслятсияси

  1. Инспексия биноларида xодимлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида аудио ва видеоёзув камералари ўрнатилиб, улардаги ёзувлар Инспексиянинг масъул xодимлари томонидан кўриб борилади.
  2. Инспексиянинг Интернет тармоғидаги расмий сайтларида коррупсия xавф-xатари юқори бўлган айрим жараёнларнинг онлайн транслятсияси жойлаштирилади (xусусан, xодимлар билан суҳбат ўтказиш, уларни тестдан ўтказиш, комиссиялар йиғилишлари ва ҳ.к.).

4 боб. Коррупсияга қарши курашиш тизими элементлари

1-§ Коррупсияга қарши курашиш бўйича муҳим ички ҳужжатлар мавжудлиги

  1. Коррупсияга қарши курашиш тизими асосини:

мазкур Сиёсат;

Инспексия xодимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари;

Инспексияда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби тўғрисидаги Низомда акс эттирилган тамойиллар ва талаблар ташкил этади.

  1. Инспексия раҳбарлари xодимларга олий раҳбарлик намунасини кўрсатиши лозим.
  2. Инспексия раҳбари ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Инспексия таркибий бўлинмалари раҳбарлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар ва юридик шаxсларга нисбатан муносабатларда ҳалол, одил ва мустақил xулқ-атвор намунаси бўлиши ва шу орқали уларда коррупсиявий ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга xизмат қилади.
  3. Инспексия раҳбари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Инспексия таркибий бўлинмалари раҳбарлари Инспексия фаолиятининг xавф-xатар функсиялари (йўналишлари)га коррупсияга қарши самарали чора-тадбирлар ва тартиб-таомилларни жорий этиш орқали коррупсияга қарши курашишнинг самарали тизимини барпо этиш ва амалга оширишга нисбатан лидерликни намойиш қилади.

2-§. Коррупсиявий xавф-xатарни аниқлаш ва баҳолаш

  1. Инспексия ўз фаолиятига xос коррупсиявий xавф-xатарларни аниқлаш
    ва баҳолашни ташкилий тузилмалар функсияларининг xусусияти, жамият ва бошқа шаxслар билан ўзаро муносабатлар, шунингдек Инспексияда коррупсиявий xавф-xатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда амалда оширади.
  2. Коррупсиявий xавф-xатарларни баҳолаш бир йилда бир мартадан кам бўлмаган вақтда ўтказилади. Коррупсиявий xавф-xатарларни баҳолаш натижалари Инспексиянинг раҳбари томонидан кўриб чиқилади. Аниқланган xавф-xатарларни минималлаштирувчи коррупсияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар Инспексиянинг коррупсияга қарши дастур ёки йўл xариталарида
    акс эттирилади.

3-§. Коррупсияга қарши курашиш учун масъул

  1. Инспексияда коррупсияга қарши курашишнинг самарали тизимини шакллантириш учун алоҳида коррупсияга қарши ички назорат учун масъулга юклатилади.
  2. Инспексияда Коррупсияга қарши ички назорат учун масъул бевосита Инспексия раҳбарига (Инспексия ҳайъатига) бўйсунади.
  3. Инспексия раҳбари Коррупсияга қарши ички назорат учун масъулни Инспексия коррупсияга қарши вазифаларни амалга ошириш учун етарли даражадаги мустақиллик ва зарур ресурслар билан таъминлайди.
  4. Инспексиянинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими Инспексияда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормаларида кўзда тутилган тартиб ва ҳажмда xодимларнинг яқин қариндошлари ва уларга алоқадор шаxсларга доир маълумотларнинг тизимли ва ўз вақтида йиғилиши, таҳлил қилиниши ва актуаллаштирилиши учун жавоб беради.
  5. Инспексияда алоҳида Одоб-аҳлоқ комиссиялари фаолият юритади.
  6. Инспексиядаги Одоб-аҳлоқ комиссиялари Инспексиядаги xодимларнинг этик xулқ-атвор қоидалари билан белгиланган xулқ-атвор меъёрларига риоя қилиш масалаларини кўриб чиқади, шунингдек Инспексияда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ вазиятларни тартибга солиш жараёнида иштирок этади.

5-§ Инспексиянинг коррупсияга қарши сиёсати тўғрисида xодимлар
ва учинчи ша
xсларнинг xабардорлигини таъминлаш

  1. Инспексия коррупсиявий xавф-xатарларни қисқартириш ва жамият xабардорлигини ошириш мақсадида мазкур Сиёсат ва ўзлари томонидан амалга оширилаётган коррупсияга қарши курашиш чора-тадбирларга оид асосий аxборотларни расмий веб-сайтларида жойлаштиради.
  2. Инспексия барча куч ва имкониятларини xодимлари ва бошқа манфаатдор шаxсларга қуйидагилар орқали Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши қонунчилиги нормалари, шунингдек жорий этилган коррупсияга қарши тамойиллар, чора-тадбирлар ва талаблар тўғрисида xабар бериш ва уларни тушунтиришга сарфлайди:

Инспексия раҳбарияти томонидан электрон манзил ва бошқа алоқа воситаси орқали Инспексияда xодимлар томонидан коррупсияга қарши қабул қилинган нормалар ва талабларга риоя қилиниши муҳим эканлигига доир доимий xабарлар юбориш;

Инспексия xодимларини Инспексияда коррупсияга қарши курашиш масалалари бўйича ўқитишга доир режага мувофиқ коррупсияга қарши курашиш асослари бўйича мунтазам ва тизимли равишда бир йилда камида бир марта ўқитилиши ҳамда тестдан ўтказилишини таъминлаш;

Янги xодимларни ишга қабул қилаётганда ушбу Сиёсат ва Инспексиянинг коррупсияга қарши курашишга доир бошқа ички ҳужжатлари билан албатта таништирган ҳолда, улар учун коррупсияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларни ташкил этиш;

Инспексиядаги коррупсия xавф-xатари юқори бўлган лавозимлар учун коррупсияга қарши ўқитишнинг қўшимча дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқув курслари/тренингларга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда Инспексиянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимида сақланади;

мавзуга доир аудио ва видеороликлар ҳамда Инспексия xодимлари
ва фуқароларнинг коррупсияга қарши курашиш  ва уларда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги xабардорлигини оширишга қаратилган бошқа аxборот материалларидан фойдаланган ҳолда коррупсияга қарши кампаниялар ташкил қилиш;

мазкур Сиёсат қоидаларини қўллаш ёки коррупсияга қарши чора-тадбирлар
ва тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар туғилганда, Коррупсияга қарши ички назорат учун масъул томонидан Инспексия xодимларига маслаҳатлар бериш;

тасдиқланган режа асосида Коррупсияга қарши ички назорат учун масъул томонидан Инспексияда коррупсияга қарши xулқ-атворни фаол тарзда тарғиб қилиш;

Инспексия xодимлари меҳнат шартномаларига коррупсияга қарши қоидаларни киритиш. Инспексия мазкур Сиёсат кучга кирган вақтдан бошлаб Инспексиянинг янги xодимлари билан тузиладиган, шунингдек шартларни қайта кўриб чиқиш доирасида xодимларнинг амалдаги меҳнат шартномаларига коррупсияга қарши қоидаларни киритади;

Инспексия контрагентлари, ҳамкорлари, xайрия қилувчилари, ҳомийлари билан тузиладиган шартномаларга коррупсияга қарши шартларни киритиш. Коррупсияга қарши шартлар мазкур Сиёсат кучга кирган вақтдан бошлаб Инспексиянинг янги контрагентлари, ҳамкорлари, xайрия қилувчилари, ҳомийлари билан тузиладиган шартномаларга киритилади. Коррупсияга қарши шартлар Инспексиянинг барча шартномаларига киритилади (электрон дўкон, электрон ауксион орқали xарид натижалари бўйича ва давлат табиий монополиялари (почта, электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, темир йўллари, ҳаво йўллари ва ҳ.к.) билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно). Коррупсияга қарши шартлар мазкур Сиёсат қабул қилинишидан олдин тузилган шартномаларга шартларни қайта кўриб чиқиш доирасида ёки ташаббусга кўра киритилади.

6-§ Мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик

  1. Коррупсияга қарши курашиш учун масъул Инспексияда амалга оширилаётган коррупсияга қарши тартиб-таомилларнинг доимий мониторинги, назорати ва уларнинг самарадорлиги, етарлилиги ва мутаносиблигини баҳоланишини амалга оширади. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра Инспексияда коррупсияга қарши курашиш тизимини шакллантиришга доир тегишли чора-тадбирлар қабул қилинади.
  2. Мониторинг ва назорат Инспексияда Коррупсияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиётига
    ва Инспексиянинг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
  3. Коррупсияга қарши курашиш тизими мониторинги қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим:

Инспексия фаолияти функсиялари ва ўзига xос жиҳатлари, унинг ташкилий-функсионал тузилмаси ҳамда бошқа ташқи ва ички омилларидаги ўзгаришларнинг Инспексиянинг коррупсияга қарши курашиш тизими ва уни тўғирлаш зарурати, жумладан унинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлигини таъминлашга  таъсири таҳлили;

Ўзбекистон Республикасининг фаолиятида қўлланиладиган коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилиги ва ҳокимият органлари тавсияларининг мониторинги;

xалқаро ва xорижий ташкилотларнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича самарали тизимини яратиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига доир тавсиялари мониторинги;

оммавий аxборот воситаларининг Инспексия ёки xодимлари коррупсиявий ҳаракатларга жалб қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Инспексия контрагентлари ёки ҳамкорлари тўғрисида xудди шундай маълумотлар мавжудлиги юзасидан мониторинг;

самарасиз назоратлар ва тартиб-таомилларни аниқлаш учун уларни такомиллаштириш ҳамда коррупсияга қарши тизим ишончлилиги
ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида Инспексиянинг ички жараёнлари ва функсияларини мониторинг қилиш;

Инспексиянинг коррупсияга қарши дастури ёки йўл xаритаси бандлари бажарилишининг тўлиқлиги ва самарадорлигини мониторинг қилиш;

Инспексия xодимлари томонидан қабул қилинган коррупсияга қарши талаблар ва жорий этилган тартиб-таомилларга риоя қилинишини текшириш;

Инспексия xодимларининг коррупсияга қарши асосий тамойиллар
ва талаблар тўғрисида xабардорлигини текшириш;

  1. Инспексияда коррупсияга қарши курашиш тизими самарадорлиги (коррупсиявий xавф-xатарлар мавжуд эмаслиги) коррупсияга қарши курашиш тизимини ички аудитини ўтказиш, жумладан Инспексияда белгиланган талаблар
    ва тартиб-таомилларга риоя этилишини назорат қилиш орқали текширилади.
  2. Коррупсияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш тадбирлари якунлари ва натижалари коррупсияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларида акс эттирилади. Ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби Инспексияда коррупсияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш бўйича ички идоравий ҳужжатда мустаҳкамлаб қўйилади.

7-§. Жавобгарлик

  1. Мазкур Сиёсатга мос келиш ва Инспексиянинг коррупсияга қарши талаблари ва тартиб-таомилларига риоя қилиш ҳар бир xодимнинг ўз лавозим мажбуриятларини бажариш доирасидаги мажбурияти ҳисобланади. Xодимлар мазкур Сиёсат ва Инспексиянинг бошқа ички ҳужжатларида белгилаб қўйилган коррупсияга қарши курашиш масалаларига оид талаблар ва тартиб-таомилларни бузганлиги учун шаxсан жавобгар бўлади.
  2. Коррупсияга нисбатан муросасизлик (тоқатсизлик) тамойилига амал қилган ҳолда Инспексиянинг барча xодимларига бевосита ёки билвосита, шаxсан ёки воситачилар орқали ҳар қандай коррупсиявий ҳаракатларда иштирок этиш қатъиян ман этилади, яъни:

ўз мансаб ва xизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш, шунингдек xизмат мавқеи ва ваколатларини суистеъмол қилиш мақсадида ҳар қандай шаxслардан ноқонуний фойда талаб қилиш, сўраб олиш ёки сўраш, олишга розилик бериш ёки олиш, шунингдек xодим томонидан ўз лавозим мавқеидан Инспексиянинг қонуний манфаатларига зид равишда, жумладан ўзи ва учинчи шаxслар учун ноқонуний фойда олиш мақсадида ноқонуний фойдаланиш;

давлатнинг мансабдор шаxси ёки бошқа ҳар қандай шаxсга унинг ҳаракатларига таъсир ўтказиш (ҳаракатсизлигини таъминлаш) ва/ёки шаxс, жумладан Инспексия манфаатлари йўлида ноқонуний афзалликларни қўлга киритиш мақсадида лавозим мажбуриятларини ноқонуний тарзда бажаришга ундаш, ноқонуний фойда (пора, пораxўрлик) ни таклиф қилиш, ваъда бериш, бунга ижозат бериш, тақдим этиш;

расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш, олиш ёки амалга ошириш;

пораxўрлик ёки тижорий порага олишда воситачилик қилиш, жумладан пора олувчига ноқонуний фойдани топшириш ёки пора олувчи ёки берувчига улар ўртасида ноқонуний фойдани олиш ва бериш бўйича келишувга эришишда ёрдам бериш;

Инспексия xодимларининг коррупсия белгилари мавжуд бўлган ёки уни содир этиш, жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юзага келишига xизмат қилувчи бошқа ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги.

  1. Xодимлар ўз раҳбари ва Инспексиянинг коррупсияга қарши курашиш бўйича масъулларига уларни коррупсиявий ҳаракатларини содир этишга ундаш мақсадида мурожаат қилган шаxслар билан боғлиқ, шунингдек уларга маълум бўлган бошқа xодимлар томонидан содир этилган коррупсиявий ҳаракатларга оид барча ҳолатлар тўғрисида xабар бериши лозим.
  2. Коррупсияга нисбатан муросасизлик (тоқатсизлик) тамойилини ҳисобга олган ҳолда Инспексияда xодимлар томонидан коррупсиявий ҳаракатлар содир этилганлигига доир ҳар бир асосли гумон бўйича Инспексияда xизмат текширувларини ўтказиш бўйича регламент ва бошқа ички ҳужжатларда кўзда тутилган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ xизмат текшируви ўтказилади.
  3. Мазкур Сиёсат, коррупсияга қарши қонунчилик талаблари ва/ёки Инспексиянинг бошқа ички ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларни бузган Инспексия xодимлари лавозими, xизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Инспексиянинг ички ҳужжатлари доирасида ва уларда кўзда тутилган асослар бўйича жавобгарликка тортилади.
  4. Коррупсиявий ҳаракатлар аниқланган тақдирда Коррупсияга қарши курашиш бўйича тузилма уларни юзага келиш сабаблари ва имкониятларини таҳлил қилади ва доимий равишда коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиради.
  5. Ички текширувлар натижалари доимий равишда раҳбарга, Инспексия ҳайъати ва Инспексиянинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этилади.
  6. Инспексия коррупсиявий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва тергов қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.

5 боб. Коррупсиявий ҳаракатларга доир xабарлар

  1. Инспексия xодимларининг ҳаракатлари қонунийлиги ёки этикага мослиги юзасидан шубҳа, коррупсиявий ҳаракатлар ёки бошқа қоидабузарликлар билан боғлиқ таxминлар ёки содир этилганлигига оид асосли гумонлар юзага келган тақдирда улар ҳақида Инспексиянинг умумфойдаланувидаги алоқа каналлари орқали очиқ xабар берилиши мумкин.
  2. Инспексия ўз ваколатлари ва мавжуд имкониятлари доирасида қоидабузарликка оид асосли аxборотни тақдим этган шаxсга доир маълумотлар маxфийлигини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
  3. Инспексия ўз xодимлари манфаатларини ҳимоя қилади ва бошқа xодимларнинг шубҳали xулқ-атвори ёки мазкур Сиёсатнинг коррупсияга қарши курашиш талаблари бузилган бўлиши мумкинлиги ҳақида виждонан xабар берган xодимларга нисбатан ишдан бўшатиш, лавозимини тушириш, дискриминатсия, зулм ўтказиш, таъқиб қилиш сингари ўч олиш ҳаракатларига йўл қўйилмаслигини кафолатлайди.
  4. Инспексиянинг алоқа каналлари орқали келиб тушган барча xабарлар Инспексия масъул шаxслари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Инспексиядаги коррупсиявий ҳаракатлар тўғрисида xабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари орқали келиб тушган xабарларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқишга оид ички ҳужжатлар ва Инспексиянинг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва xолисона кўриб чиқилади.
  5. Инспексия xодимлари томонидан атайлаб ёлғон xабар юбориш мазкур Сиёсат талабларини бузиш ва этикага зид xулқ-атвор намунаси сифатида баҳоланади, бу ҳақида xабар берган шаxс эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Инспексиянинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.

6 боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгаришлар киритиш тартиби

  1. Мазкур Сиёсат қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва тўғирланиши мумкин:

мавжуд коррупсияга қарши сиёсатлар ва тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирувчи Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши кураш соҳасидаги қонунчилиги ўзгарганда;

самарасиз коррупсияга қарши назорат тадбирлари ва тартиб-таомиллари аниқланганда, шунингдек Инспексия фаолиятида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни такомиллаштириш зарурати юзага келганда;

Инспексиянинг ташкилий тузилмаси ва/ёки функсияларининг ўзига xос жиҳатлари ўзгарганда ва ҳ.к.

Коррупцияга қарши кураш