Жаҳолатга қарши маърифат

Транспорт назорати инспексиясида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий–маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда инспексия марказий аппарати ходимлари бевосита, таркибий, шу жумладан ҳудудий таркибий тузилмалари масофадан қатнашишди.  Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Шохрух Жумаев ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тарғибот тадбирида бугунги кунда мамлакатимизда диний-маʼрифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, ижтимоий-маʼнавий муҳитни согʻломлаштириш, аҳолида, айниқса ёшларда радикализм, диний мутаассиблик, турли ёт гʻоялар ва  таҳдидларга нисбатан иммунитет ҳосил қилиши лозимлиги юзасидан фикрлар билдирилди.  Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга мутахассисдан батафсил жавоб олишди.  

Транспорт назорати
инспексияси