Қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ходимларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш мақсадида бугун навбатдаги семинар ўтказилди. Унда феврал ва март ойи давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун моҳияти тарғибот материаллари - слайд, видеороликлар ёрдамида тушунтирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининиг “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳамда “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, инспекцияда ҳафта давомида қабул қилинган ички ҳужжат ва чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати