Март ойида нечта корхонада профилактик тадбирлар ўтказилади?
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг март ойи учун назорат ва профилактик тадбирлар режаси тасдиқланди. Режага мувофиқ, жорий ой давомида инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 22 та корхонада назорат тадбирлари ўтказилади.
Инспекциянинг марказий аппарати ходимлари "MAXAM-CHIRCHIQ" ва "AMMOFOS-MAXAM" акциядорлик жамиятини текширишса, филиаллар ўз ҳудудларидаги корхоналарда назорат тадбирларини ўтказишади. Текширишлар якунига кўра ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланганда камчиликларни бартараф этилиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма киритилади.
Шунингдек, темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш ва темир йўл ходимларини билимларини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик тадбирлар ҳам давом эттирилади. Март ойи давомида жами 150 та профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Амалга оширилган ишлар бўйича расмий саҳифаларимиз орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати