Ҳамкорлик

Ҳорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
МАЪЛУМОТ

         

2019-йил:

         Император Александр I номидаги Санкт-Петербург давлат транспорт университети билан ҳамкорликда “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг электртаъминот ва вагон хўжалиги инспекторлари ҳамда филиал бошлиқлари 2019 йил ноябрь, декабрь ойларида касбий малакасини оширди. Ҳамкорлик самарасида инспекция ходимлари соҳа бўйича замонавий билимларга эга бўлдилар.

2014-йил:
         “Ўздавтемирйўлназорат” Давлат инспекциясида Жанубий Кореянинг “Самсунг Энгинеэринг Лтд» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган учрашувда Сургил кони базасида Қорақолпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги Устюрт газкимё мажмуаси инвестицион лойиҳасини жорий қилиш ва қурилишининг бориши муҳокама қилинди. Лойиҳанинг технологик қисми “Самсунг Энгинеэринг Лтд» компанияси ва “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясининг «ЎзЛИТИнефтегаз» корхонаси томонидан ишлаб ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда “Ўзнефтегаз” МХК билан «ИНГ Гроур» халқаро молиявий корпорацияси, Жанубий Кореянинг «Когас», «Лотте Петрочемиcфлс» компаниялари ва «Уз-Кор Чемиcалс» қўшма корхонаси билан Сургил кони базасида Устюрт газкимё мажмуаси инвестицион лойиҳасининг қурилиши ва узоқ муддатли молиялаштирилиши бўйича амалий музокаралар олиб борилмоқда.
          Мазкур лойиҳа бўйича 2013 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан “Қирққиз” бекатида 10 километрлик темир йўлларнинг қурилиши битказилди. Мазкур лойиҳада назарда тутилган темир йўл шохобча йўлларининг қурилиши 2015 йилга қадар давом эттирилади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, халқаро экспертларнинг баҳоларига кўра мазкур лойиҳа йилига 4,5 млрд куб метр табиий газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, 400 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипролин ишлаб чиқаришни назарда тутган Ўрта Осийодаги энг йирик лойиҳа ҳисобланади. Бундан ташқари мазкур инвестицион лойиҳани қурилишига 5000 киши жалб қилинса, завод ишга туширилгач нефтегаз саноати соҳасининг турли мутахассислиги бўйича 1000 га яқин киши иш билан таъминланади.      Учрашув дўстона ва самимий муҳитда бўлиб ўтди.                                                        

2009-йил:                
         2009 йилнинг 5 майидан 13 майигача “Йўловчи электровозларини харид қилиш” лойиҳаси доирасида “Ўздавтемирйўлназорат” ДИ нинг норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими бош мутахассиси “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК делегацияси таркибида Хитой Халқ Республикасининг «CСР Зҳузҳоу Элеcтриc Лоcомотиве Cо. Лтд.» заводида бўлди.
         Мазкур заводда бўлиш чоғида делегация ишлаб чиқариш цехларини бориб кўрди, шундан кейин ушбу компания мутахассислари билан йўловчи электровозининг техник маълумотлари таснифи муҳокамаси ўтказилди. Умуман олганда йўловчи электровозининг техник маълумотлари таснифи «CСР Зҳузҳоу Элеcтриc Лоcомотиве Cо. Лтд.» заводи томонидан техник маълумотлар таснифига баъзи бир тузатишлар киритилиб қабул қилинди.
        Техник марказ конструкторлари билан ўтказилган музокараларда: йўловчи электровози дизайни, электровозни бўяш ранглари ҳамда электровозда фарқланиш белгилари ва шартли ишоралар (логотип, электровоз рақами, унинг номи ва б.)ни жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.       

        Шунингдек, техник марказ конструкторлари билан ҳамкорликда тезкор йўловчи электровозининг бош қисми лойиҳаси, электровоз ва КЛУБ-У тизими бошқарув дисплейлари ҳамда радиостанция ва пневматик жиҳозларни жойлаштирган ҳолда, машинист кабинаси дизайни ишлаб чиқилди. Шунингдек, машинист кабинасида кондитсионер, музлатгич ва овқат иситиш учун электр плитачасини ўрнатиш назарда тутилган. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК мутахассислари ва техник марказ конструкторлари билан электровозда асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни жойлаштириш лойиҳалари кўриб чиқилди. Тезкор йўловчи электровозининг шартнома техник маълумотлар таснифи талабларига тўлиқ жавоб берувчи техник тавсифномаси муҳокама қилинди. Янги электровоз лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида унинг тавсифномалари билан бир компонентли диск тормозини қўллаш масаласи кўриб чиқилди, шунингдек рекуператив тормозни қўллаш натижасида ишлаб чиқариладиган электр энергияси миқдорини ўлчайдиган ҳисоблагич ўрнатилиб қўйиладиган рекуператив тормознинг техник тавсифномалари келишиб олинди. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК мутахассислари делегацияси «CСР Зҳузҳоу Элеcтриc Лоcомотиве Cо. Лтд.» заводида бўлиши чоғида мазкур лойиҳанинг қуйидаги ёрдамчи пудратчилари билан музокаралар ўтказди:
        • «СИЭМEНС» компанияси билан асинхрон тортиш двигателлари, ўзгартиргичлар, микропроцессор тизимлари ва электровоз бошқарув дисплейини етказиб бериш бўйича. Бунда «СИЭМEНС» компанияси кўрсатиб ўтилган жиҳозларни белгиланган муддатларда етказиб бериш ниятини, шунингдек “Ўзбекистон” депоси шароитида ғилдирак жуфтларини чиқармасдан туриб жойида йўниш бўйича дастур ишлаб беришини тасдиқлади.

  • “Ижевск радиотехника заводи” билан КЛУБ-У приборларини, шунингдек мазкур приборларнинг заҳира икки комплектини етказиб бериш бўйича. Бунда биринчи электровозда КЛУБ-У тизимли жиҳозлар ўрнатилиши уларнинг раҳбарлигида амалга оширилиши ҳақида келишиб олинди

        Йўловчи электрвози лойиҳасининг муҳокамаси бўйича қабул қилинган қарорлар 12.05.2009 йилдаги баённома билан расмийлаштирилди.\2008 йил: 2008 йилнинг ўтган даври мобайнида инспекция ҳорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширмаган.

2007 йил:

        2007 йилнинг 28 мартидан 5 апрелигача “Тошғузор-Қумқўрғон” янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳаси бўйича инспекция бошлиғи биринчи ўринбосари кўприк икки устун металл оралиқларининг ишлаб чиқарувчи заводлар томонидан тендер ҳужжатлари шартларига мувофиқ тайёрланаётганлиги билан танишиш ва назорат қилиш учун Япониянинг «ШИМИДЗУ-НИППОН СТИЛ ИНЖИНИРИНГ-ЁКОГАВА» қўшма корхонасига хизмат сафарига борди. 26 мартдан 5 апрелгача Япония Халқаро Ҳамкорлик Банки кредити бўйича инспекция лицензиялашни ташкил етиш бўлими бошлиғи “Ўзбекистонтемирйўллари” ДАТКва «ЖТC» маслаҳатчи компанияси вакиллари делегацияси таркибида Томск, НижнийТагил, Муром (Россия) шаҳарларига «МарубениКорпарейшен» (Токиош., Япония) компанияси томонидан “Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон” янги темирйўл линияси лойиҳаси қурилиши шартномаси бўйича етказиб берилаётган йўл юқори кўтармаси материалларини, техник хизмат кўрсатиш учун машина ва механизмларини тайёрловчи қуйидаги заводларни назорат қилиш учун хизмат сафари амалга оширилди: стрелка ўтказгичлар учун шпалалар, бруслар, релслар ва стрелка ўтказгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Кузалевшпалсингдиргичзаводи” МЧЖ, “Нижний Тагилметаллургиякомбинати” ОАЖва “Муромстрелкаўтказгичзаводи” АЖ. Заводга ташриф чоғида делегация Япония Халқаро Ҳамкорлик Банки кредити ҳисобидан “Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон” янги  темирйўл линияси лойиҳаси қурилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси учун ишлаб чиқарилаётган релсларнинг ишлаб чиқариш услублари, маҳсулотнинг сифат назорати тизими билан танишдилар. Бунда аниқландики, «НиппонстилКорпорейшн» тайёрловчи заводи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг кимёвий таркиби бўйича ҳам, механик хусусиятларига кўра ҳам “Релсларни харид қилиш” шартномаси, Р-65 русумидаги термик ишлов берилган техник таснифлари талабларига мувофиқлилигини тасдиқловчи халқаросифат сертификатлари ва барча ҳужжатларга эгадир. Шундан кейин делегация қатнашчилари шартнома бўйича ортиш учун тайёрлаб қўйилган релсларнинг лаборатория синовларини ўрганиш билан завод лабораториясида мазкур релсларнинг исталган партиясини танлаб ўтказилган кўрикда иштирок етдилар. Инспекция бошлиғи шунингдек ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасига ташриф буюрди.

2006 йил:

       2006 йилнинг 12 июнидан 15 июнигача инспекция бошлиғи “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК делегацияси таркибида София шаҳрида ўтказилган Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти (Организатсия сотрудничества железных дорог (ОСЖД)) министрлари Кенгашининг юбилей ХХХИВ сессиясида қатнашди. Ушбу сессия тантанали хусусиятга эга бўлиб, 1956 йилда София шаҳрида ўтказилган Кенгашда транспорт министрлари томонидан Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилотининг ташкил этилганлигини 50 йиллигига бағишланди. Мазкур министрлар Кенгашининг юбилей ХХХИВ сессияси қатнашчилари Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилотининг 50 йиллик фаолияти конструктив ва сермаҳсул бўлганлигини таъкидладилар. Унинг фаолияти давомида Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти аъзо мамлакатлари вазирликлари ва темир йўллари, илмий-тадқиқот муассасаларининг кўп сонли тажрибали, малакали мутахассислари темир йўл транспорти соҳаси ривожланишига таалуқли бўлган конкрет масалалар ва мавзуларни ҳал қилишда фаол иштирок этдилар. Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти (ОСЖД) – бугунги кунда темир йўл транспортининг таркибий ислоҳатлар ўтказилаётган шароитларда фаолият кўрсатишининг деярли барча (иқтисодий, молиявий, эксплуататсион ва техник) масалалари ҳал қилинаётган ягона халқаро ташкилотдир. Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилиш аъзо мамлакатларга юк ва йўловчилар ташиш, ҳорижий темир йўллар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ бўлган кенг кўламдаги ўта муҳим масалаларни ҳал этиш имкониятини беради.

        2006 йилнинг 11 октябридан 18 октябригача “Чжучжоу электровоз қуриш компанияси” МЧЖ заводи таклифига биноан “Ўзбекистон” церийали электровозлари жуфт ғилдиракларининг бандаж халқалари билан бир ҳил конструкцияга эга бўлган электровозлардан хавфсиз фойдаланишни тадқиқот қилиш мақсадида инспекция Тошкент филиали бошлиғининг “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК делегацияси таркибида Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари амалга оширилди. Делегация томонидан «Суо Хуан» ва «Чжучжо» локомотив деполарининг таъмирлаш цехлари бориб кўрилганда, “Ўзбекистон” церийали электровозлари жуфт ғилдиракларининг бандаж халқалари билан бир ҳил конструкцияга эга бўлган электровозларни таъмирлаш технологик жараёни билан танишдилар ва уларнинг техник ҳолати тадқиқотини амалга оширдилар. “Чжучжоу электровоз қуриш компанияси” МЧЖ заводида делегация қатнашчилари томонидан ғилдирак жуфтларини йиғиш бўйича цех кўриб чиқилди ва уларни йиғиш бўйича техник ҳужжатлар билан танишилди. Янги йиғилган ғилдирак жуфтлари кўриб чиқилганда бандаж халқаларининг бўшаганлиги аниқланди, ўз ўрнида ““Ўзбекистон” церийали электровозларни таъмирлаш бўйича қўлланма” ва шунингдек бандаж халқаларини монтаж қилиш технологияси ҳамда текшириш услублари талабларига мувофиқ бунга йўл қўйилмайди. Шу муносабат билан делегация қанашчилари “Чжучжоу электровоз қуриш компанияси” МЧЖ заводининг ишлаб чиқариш, тайёрлаш технологияси ва сервис хизмати кўрсатиш бўйича раҳбарлари ва мутахассислари билан биргаликда техник музокаралар ўтказдилар, бунинг натижасида баённома тузилди ва кафолат хати олинди. Мазкур баённома қарори билан завод вакиллари электровоз ғилдирак жуфтлари бандаж халқаларининг ушбу конструкцияси ҳаракат хавфсизлиги талабларини қондириш имкониятини беришни кафолатладилар ва жавобгарликни, шунингдек 2006 йил ноябр ойи охирига қадар “Ўзбекистон” церийали электровозлар ғилдирак жуфтлари бандаж халқаларини монтаж қилиш технологияси ва текшириш услублари бўйича техник ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. Шунингдек “Чжучжоу электровоз қуриш компанияси” МЧЖ заводи мутахассисларини ишлаб чиқилган норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ ғилдирак жуфтларининг таъмирлаш муддатларини ўрнатиш ва кейинчалик улардан фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасига жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2005 йил:

       2005 йилнинг 13 августидан 20 августигача инспекция бошлиғи “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК делегацияси таркибида, Кредит келишувига биноан Европа Реконструкция ва Ривожлантириш Банки (Европейский Банк Реконструкции и Развития (ЕБРР)) томонидан молиялаштирилаётган “Дизел локомотивларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича 2-босқичини баҳолаш ҳисоботи билан боғлиқ масалалар бўйича музокаралар ўтказиш учун Лондон шаҳрига Европа Реконструкция ва Ривожлантириш Банки штаб-квартирасига хизмат сафарини амалга оширди. Ушбу музокараларда шунингдек лойиҳани амалга ошириш бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК нинг маслаҳатчиси бўлган “Канарейл” компанияси вакиллари ҳамда Европа Реконструкция ва Ривожлантириш Банкининг Мустақил техник эксперти иштирокида Банкнинг транспорт ва харидлар бўлимлари вакиллари иштирок этдилар. Ушбу музокаралар натижаларига кўра “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК делегацияси ва Европа Реконструкция ва Ривожлантириш Банкининг вакиллари томонидан 2005 йил 19 августдаги баённома имзоланди. Шунингдек, инспекция бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Лондон шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.

04.08.2023